Левандовски: "Бавария"даги даврим тугади. Ортиқ бу ерда ўйнашни хоҳламайман"

Оқил Абдубарноев
30 май 2022, 20:26
Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски ортиқ "Бавария"да ўйнашни истамаслигини айтди.

"Бавария"даги даврим тугади. "Бавария" жиддий клуб ва улар мени ушлаб турмасликларига ишонаман. Ортиқ бу ерда ўйнашни хоҳламайман.

Трансфер — энг яхши ечим. Умид қиламанки, улар мени бу қароримдан тўхтатмайдилар", - деди польшалик ҳужумчи.

Жорий мавсумда Левандовски “Бавария” сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 46 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano