Левандовски "Бавария" таркибида 32 ўйинда 39 та гол урди

Оқил Абдубарноев
20 фев 2022, 23:02
Роберт Левандовски ушбу мавсумда "Бавария" таркибида 32 ўйинда 39 та гол урди.

"Бавария" ҳужумчиси Бундеслиганинг 23-турида "Гройтер"га (4:1) қарши ўйинда иккита гол урди.

Бу 33 ёшли польшалик футболчининг жорий мавсумда 32-ўйиндаги 38 ва 39-голлари бўлди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасининг 7 та учрашувида 9 та гол урган.

Левандовски Бундеслиганинг энг яхши тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди. Унинг ҳисобида 28 та гол бор. Иккинчи ўриндаги "Байер" ҳужумчиси Патрик Шик 20 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: bundesliga.com