

Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Унион"ни мағлуб этди
Мазкур баҳсда ҳисоб мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски томонидан очилди. Бу гол жорий мавсумда польшалик футболчи учун "Бавария" либосида урилган 40-си бўлди (Бундеслигада 26, ЕЧЛда 11 ва Германия кубогида 3та).
Эътиборли жиҳати шундаки, Левандовски қаторасига бешинчи мавсум ҳам "Бавария" учун камида 40та голга муаллифлик қилишни уддалади. У 2016-17 йилги мавсумда энг яхши натижасини қайд этган – 43 гол.




