"Лестер Сити" МЮнинг таклифини рад этди

Aslanov Jasurbek
26 июл 2018, 18:14
"Лестер Сити" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед"нинг ҳимоячи Гарри Магуайр борасидаги таклифни рад этди.

"Қизил иблислар" 25 ёшли футболчи учун 65 млн. фунт таклиф қилди, аммо бу "тулкилар"ни қониқтирмади. Манчестер клуби ёзги трансфер ойнасида Магуайрни сотиб олишга умид қилмоқда.

Магуайр Англия термасининг асосий таркибида ўйнаб, жаҳон чемпионатидаги натижаларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports