"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради

Sherzod Nurmatov
2 май 2024, 18:22
Жейми Варди яна Премьер-лигада ўйнайди.

Чемпионшипда 1-ўринни эгаллаб, АПЛ янги мавсумида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган "Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди билан шартномани узайтиради, деб хабар берди "Sun Sport".



Хабар қилинишича, 37 ёшли Варди "тулкилар" билан бир мавсумлик битим имзолайди. 

Жейми Варди жорий мавсум "Лестер" сафида 36 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sun Sport