L’Equipe: Зидан 2016-йилда «Реал» бош мураббийи бўлади

Aziz Tukhtamuradov
7 апр 2014, 21:44
«Реал»нинг собиқ футболчиси Зинедин Зидан икки йилдан сўнг клуб бош мураббийи лавозимини эгаллайди.

Зидан, хозирда мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритмоқда. У 2016-йилда италиялик мураббийнинг ўрнини эгаллайди, дея хабар бермоқда L’Equipe.

Аввалроқ эса, «Реал»ни «Эвертон» бош мураббийи Роберто Мартинес бошқариши мумкинлиги хақида хабарлар тарқалган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru