UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  1 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  4 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  4 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  37 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  409

Леонид Сенкевич: "Футболчиларим футбол ўйнашни исташмаяпти" Янгиликлар

Леонид Сенкевич: "Футболчиларим футбол ўйнашни исташмаяпти"

Ўзбекистон Про-лигаси 8-тури доирасида "Нурафшон" - "Локомотив-БФК" (5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Леонид Сенкевич ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йирик ҳисобда имкониятни бой бердик. Ўтказилган барча 5 голда ўз футболчиларимни айблайман. Негадир улар футбол ўйнашни исташмаяпти. Ваҳоланки клуб раҳбарияти футболчилар учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Клубда молиявий томондан муаммолар йўқ. Уй учрашувларини ТТЙМИ стадионида қабул қиляпмиз. Футболчиларга бундан ортиқ яна нима керак? Ёрдамчи мураббийларим машғулотларни бугунги кун талаби даражасида олиб боришмоқда. Бугунги мағлубиятдан кейин шундай машғулотларни ўтказаётган мураббийларга ачиндим.

2016 йили Испанияда 1 ой давомида амалиёт ўтказдим. Демоқчиманки, машғулотларни ўша ерда кўрган тартибим бўйича ўтказиб, иш услубимга бошқачароқ тарзда ёндашяпман. Футболчилар эса мураббийлар меҳнатини қадрласин ва ўз касбига ҳамда футбол майдонига ҳурмат билан қарасин.

Футболда бир гап бор. Жамоа ютқазса мураббий айбдор бўлади", - деди Сенкевич.

Неъматжон Аҳмедов суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика