

Лэмпард баҳсдан сўнг ушбу ҳолатга изоҳ берди.
“Ҳа бироз “шўхлик” қилдик. Аммо ўртамизда илиқ муносабат бор. Мен Жозега у футболчиларидан ҳам кўпроқ ҳакамлар билан гаплашаётгани ҳақида айтдим. Шунга қарамай ҳамон Жозени ҳурмат қиламан. Ҳаммаси яхши ва бу ҳеч қачон ўзгармайди”, — дейди Лэмпард.



