

"Рақибларим бош мураббийларини ҳар доим қаттиқ ҳурмат қилганман. Бу галгиси менинг ҳаётимга катта ижобий таъсир ўтказди. Уни қаттиқ ҳурмат қиламан, Моуриньо билан рақобатлашиш мен учун катта фахр.
Одамлар ушбу баҳсда бош мураббийларнинг шоуси бўлади деб ҳисоблашмаслигини истайман. "Тоттенхэм"ни бошқараётган мутахассис айни дамда менинг ҳаётимдаги муҳим инсонлардан бири ҳисобланади.
Моуриньо айнан "Челси"ни мағлуб этишни истаётганини ич-ичимдан сезиб турибман", - деди Лэмпард.



