UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  0 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  0 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  4 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  41 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  14 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  5 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  9 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Лэмпард: "Ғалабали йўлга тушиб оладиган нуқтани топиш керак" Янгиликлар

Лэмпард: "Ғалабали йўлга тушиб оладиган нуқтани топиш керак"

"Челси"нинг вақтинчалик бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Вулверхэмптон"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Биринчи бўлимда 70 фоиз ёки шунга яқин куч билан ўйнадик. Бу ўртада тенг ўйин бўлиши учун етарли эди, бироқ кейин рақиблар томонидан ракета учиб келди. Иккинчи бўлимда ҳаракатчан ўйнадик, кўпроқ вазиятлар яратдик ва рақиб жарима майдончаси ёнига жойлашиб олдик.

Биз биргаликда ишлаяпмиз ва барчамиз бир мақсад йўлида бирлашганимизни тушунишимиз керак. Ўртада катта ўзгаришлар бўлди, бироқ бу баҳона бўла олмайди. Ҳолатни тўғирлаш керак ва ўйлайманки, бугунги ўйин буни кўрсатиб берди. Кайфиятни, бошни кўтариб, ғалабаларни оддий ҳолатга айлантириш лозим.

Ўз навбатида "Вулверхэмптон"га тан бериш керак. Футболчилар ғалаба йўлида курашгани кўринди ва ҳар бир курашда ғолиблик учун интилди. Биз эса ишлашда давом этиб, кўпроқ вазиятлар яратишимиз керак. Балки жамоадагилар гол ура олмаслик хиссиётини ўрганиб қолишгандир.

Аммо нима бўлганда ҳам жамоа ўзи истаётган жойда эмас. Бироқ ҳақиқат шундай. Меҳнат эвазига ҳолатни ўзгартириб, фақатгина олдинга йўналтирадиган нуқтани топиб олиш, даражани кўтариш керак", - деди Лэмпард.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика