"Легия" ўзбекистонлик ҳужумчига қизиқиб қолди
03 ноя 2015 10:46
Янгиликлар
"Легия" ўзбекистонлик ҳужумчига қизиқиб қолди
Польшанинг "Легия" клуби ўзбекистонлик ҳужумчи билан қизиқяпти.
Аммо бу футболчининг кимлиги ҳозирча номаълум. Маълумот учун, СПОРТ телеканалида намойиш этилган "Sokker klub" кўрсатувида "Оқ-тепа" клуби раҳбари Ғанишер Шоғуломов "Легия" вакиллари Тошкентда бўлганлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
"Пахтакор" ўйинига ташриф буюрган клуб скаутлари катта эҳтимол билан Игорь сергеевни кузатган бўлишлари мумкин. Таъкидлаш лозимки, Сергеев бу мавсумда олий лигада 21та гол урди.
"Легия" клуби 10 карра Польша чемпиони, 17 карра Польша кубоги соҳиби, 4 карра Польша Суперкубоги соҳиби ва бир карра Польша Лига кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоага айни пайтда россиялик Станислав Черчесов бош мураббийлик қилмоқда.
Фикрлар