UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  0 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

ЛегионерУз. “Истиқлол”нинг тезлиги ошиб боряпти. Сервер Жепаровдан голли узатма ва жамоасида йирик ғалаба Янгиликлар

ЛегионерУз. “Истиқлол”нинг тезлиги ошиб боряпти. Сервер Жепаровдан голли узатма ва жамоасида йирик ғалаба

Теҳроннинг “Истиқлол” клуби мавсум экваторига келиб тезликни оширди.

Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 2 та турида 4 очко олиб, ўз гуруҳида етакчи бўлиб турган Сервер Жепаров жамоадошлари, энди Эрон чемпионатида ҳам ёрқин ғалабани қўлга киритди.

38 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи бўлиб турган “Фулад” уйига борган “Истиқлол”, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувни бошланғич таркибда ўтказган Жепаров 4-дақиқадаёқ шеригига голли узатма берди. Сенегаллик Маме Баба Тиам эса имкониятдан унумли фойдаланди. Мазкур гол теҳронликлар шижоатини оширди. Натижада ҳисоб 18-дақиқадаёқ 1:3 кўринишини олганди.

Жепаров майдонда 75 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинроқ германиялик бош мураббий Шефер унинг ўрнига ҳимоявий тактикага ёрдам берувчи футболчини майдонга туширди. 

Фулад Хузестан

Rahim Zahivi - 14'

Про Лига - Персидский залив . 24-тур

24/02/2018, 17:30

4
:
1
Тугади

Эстеглал Тегеран

Маме Тьям - 4', Рузбех Чешми - 8', Daryoush Shojaeian - 18', Маме Тьям - 90'

45'
90'
14'  Rahim Zahivi
4'  Маме Тьям
8'  Рузбех Чешми
18'  Daryoush Shojaeian
90'  Маме Тьям

Мазкур ғалабадан кейин “Истиқлол” турнир жадвалида кучли учликка кириб олди. Бир йўла 5 та жамоа ҳисобида 38 тадан очко бор экани, форс чемпионатидаги кураш ва рақобатнинг қай ҳолатда эканини кўрсатиши мумкин. Аҳамиятли томони, келаси турда дастлабки тўрт ўрин соҳибларини жиддий синов кутиб турибди. “Зоб Оҳан” 1 март куни “Парс Жам Бушеҳр” клуби меҳмони бўлади. Жепаров жамоадошлари эса машҳур “Озоди” стадионида Теҳрон дербисига чиқиб келишади. Рақиб — “Персеполис”.

Championat.asia статистикаси 

Сервер Жепаров “Истиқлол”нинг асосий футболчиси. Рақобат кучли бўлган чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам у асосий фигуралардан бири бўлишда давом этмоқда.

Муаллиф :
Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика