UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Легионерлар: Жепаров ва Ҳайдаров ўз жамоалари сафида гол уришди Янгиликлар

Легионерлар: Жепаров ва Ҳайдаров ўз жамоалари сафида гол уришди

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, 2 ноябрь куни Россия Премьер-Лигаси 11-турида сафарда «Мордовия»га қарши ўйинда майдонга тушди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашув «Мордовия»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз майдонида «темирйўлчилар» сафида «Динамо» клубига қарши Москва дербисида майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб 82 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда «Локомотив» «Динамо» устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

УКРАИНА
1 ноябрь куни Украина Премьер-Лигасида ҳам 11-тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида ўйнаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Санжар Турсунов ушбу турда жамоаси сафида «Ильичевец» клубига қарши ўйинда 90 дақиқа ўйнади. «Ворскла» майдонида ўтказилган учрашувда ҳисоб очилмаган - 0:0.

ХИТОЙ

2 ноябрь куни Хитой Суперлигасида сўнгги 30-тур тур ўйинлари ўтказилди ва чемпионат баҳслари якунига етди. Суперлига иштирокчиси «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сўнгги тур учрашувида сафарда «Ханжоу» клубига қарши майдонга тушди. 1:1 ҳисобида якунига етган ўйинда Исмоилов 90 дақиқа тўп сурди. Маълумот ўрнида, «Чангчун Ятай» 16та жамоа иштиорок этадиган чемпионатда 12-ўринни эгаллади. «Гуанчжоу Эвергранд» клуби эса кетма-кет тўртинчи марта чемпионликни нишонлади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

1 ноябрь куни куни Жанубий Корея К-Лигасида 4-босқичининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.«Сеонгнам» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Жеонгнам» клубига қарши майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Эътиборлиси, 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда «Сеонгнам»нинг голига айнан Жепаров муаллифлик қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ўйиннинг 45-дақиқасида пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган.

БАА
28 октябрь куни БАА Про-Лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Эмирейтс» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб ўз голи билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Ҳайдаров учрашувнинг 80-дақиқасида рақиб дарвозасига гол уриб якуний ҳисобни ўрнатди. Ўйин 3:2 ҳисобида «Аш Шабоб» ғалабаси билан якунига етган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика