UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  5 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11

Легионер мураббий, "Насаф" посбони ва "Металлург" ҳимоячиси — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Легионер мураббий, "Насаф" посбони ва "Металлург" ҳимоячиси — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 15-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз майдонида "Пахтакор" билан ўйнади. Учрашув давомида "шерлар" кўплаб ҳужумлар ташкил этишди, бироқ "аждарлар" посбони Абдувоҳид Неъматов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шу тариқа Неъматов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" Фарғонада "Динамо"ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси ўйин бошида "Нефтчи" 10 киши бўлиб қолди ва бутун ўйин давомида камчилик бўлиб ўйнади. Виталий Левченко бошчилигидаги фарғоналиклар ирода намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Шу тариқа "Нефтчи" устози турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси – Азизбек Пирмуҳаммадов ("Металлург")

"Металлург" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу куни чап қанот ҳимоясида ўйнаган Азизбек Пирмуҳаммадов жуда фаол бўлди ва гол уришдан ташқари голли узатмани ҳам амалга оширди. Пирмуҳаммадов сайтимиз талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Музаффар Олимжонов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" - "Андижон" учрашувининг 47-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқовнинг ажойиб узатмасидан кейин Музаффар Олимжонов ҳимоячисини ортда қолдириб чиройли гол урди. Айнан Олимжонов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика