UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  0 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  14 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз" Янгиликлар

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев Испанияга қарши учрашув олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

— Жаҳон чемпионатидаги икки ўйин ҳақида.

— Биз Жаҳон чемпионатида иккита учрашувда иштирок этишга улгурдик. Иккаласи икки хил натижа билан тугаганини биласиз. Бироқ биринчи ўйинда биз ўзимизнинг имкониятларимизни намойиш эта олмадик. Бу бизни ўйинимиз эмасди, десам ҳам бўлади. Канадага қарши баҳсда ўзимизни яхши томонлама кўрсатиб, кўпроқ имконият яратишга ҳаракат қилдик.

— Канадага қараши баҳсдаги ғалабанинг асосий омили нима эди?

— Биз биринчи ўйиндан сўнг қилган хатоларимизни таҳлил қилдик. Мураббийларимиз билан камчиликларимиз устида ишладик ва учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши табиий. Рақиб ҳам яхши ўйнади, бироқ биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, ғалаба қозондик. 

— Испанияга қарши ўйин ҳақида

— Бизни эртага Испанияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз бу учрашувга ҳар томонлама, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, бизда мотивация етарлича. Эртага, насиб бўлса, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика