UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз" Янгиликлар

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев Испанияга қарши учрашув олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

— Жаҳон чемпионатидаги икки ўйин ҳақида.

— Биз Жаҳон чемпионатида иккита учрашувда иштирок этишга улгурдик. Иккаласи икки хил натижа билан тугаганини биласиз. Бироқ биринчи ўйинда биз ўзимизнинг имкониятларимизни намойиш эта олмадик. Бу бизни ўйинимиз эмасди, десам ҳам бўлади. Канадага қарши баҳсда ўзимизни яхши томонлама кўрсатиб, кўпроқ имконият яратишга ҳаракат қилдик.

— Канадага қараши баҳсдаги ғалабанинг асосий омили нима эди?

— Биз биринчи ўйиндан сўнг қилган хатоларимизни таҳлил қилдик. Мураббийларимиз билан камчиликларимиз устида ишладик ва учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши табиий. Рақиб ҳам яхши ўйнади, бироқ биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, ғалаба қозондик. 

— Испанияга қарши ўйин ҳақида

— Бизни эртага Испанияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз бу учрашувга ҳар томонлама, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, бизда мотивация етарлича. Эртага, насиб бўлса, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика