UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  3 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  6 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  6 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0

Лазаревич матбуотдан норози бўлди Янгиликлар

Лазаревич матбуотдан норози бўлди

Суперлиганинг 10-турида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввало ЎзПФЛдан ва бошқа нашрлардан, нима деган бўлсам, айнан шуни ёзишингизни илтимос қилган бўлардим. Истасам, саволларга жавоб бермаслигим мумкин. Фақатгина нимани айтган бўлсам, шуни ёзинглар. Интервьюларимни ўқисам, айтмаган гапларимни кўряпман.

- Эркин Бойдуллаев ва Бобур Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида гапирсангиз.

- Бобур Йўлдошев "Насаф"га қарши ўйинда у ноқулай бўлиб, жароҳат олди. Шифокорлар билан гаплашяпмиз, уни "Пахтакор"га қарши ўйингача сафга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Бойдуллаевга келадиган бўлсак, у сўнгги жароҳатини қайталаб олди. Уни кейинги ўйинга қўйиб, хавф остига ташламоқчи эмасмиз.

- Жамоа қизил карточкадан кейин кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?

- Шу ўринда яна бир бор айтмоқчиман. Ўйинимиз борасидаги саволларда гапларни ёзишда доимо йўқ гапларнинг ёзилганини кўряпман. Ҳа, ютқазсак ҳам вазиятлар яратяпмиз. Бироқ улардан фойдалана олмаяпмиз. Асосийси - доимо бизда имконият бўляпти, улардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз керак.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика