

"Биз аргентиналиклар учун Месси худди Марадона каби муҳим. У дунёда энг зўри, у билан ўйнаш - бонус. Леога Жаҳон кубогини ютишда ёрдам беролсам ажойиб бўларди", - деди Мартинес.
Шунингдек, "нерадзуррилар" ўйинчиси каталонияликларнинг қизиқиши ҳақида ҳам гапирди.

"Менга катта клубларнинг қизиқаётгани ёқади. Бу яхши ишлаётганимни ва ўсаётганимни исботи.
Лекин, мен бу ерда бахтлиман. "Интер" - менинг уйим. Конте янада кучли бўлишимда ёрдам бермоқда, у менга ўйин амалиёти бермоқда ва менга ишонмоқда", - деди Лаутаро "La Repubblica"га берган интервьюсида.



