Лаутаро Мартинес "Реал"га ўтиши мумкин
08 янв 2020 18:01
Янгиликлар
Лаутаро Мартинес "Реал"га ўтиши мумкин
Миланнинг "Интер" жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Ўйинчига олдинроқ "Барселона" қизиқиш билдираётган эди, аммо каталонияликлар бу трансфердан воз кечишгани маълум бўлди. Энди "Реал" ушбу ўйинчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
22 ёшли форвардга бундан ташқари АПЛнинг амалдаги чемпиони "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.
Лаутаро жорий мавсум "Интер" сафида барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 3та ассистга эришди.
Аргентиналик футболчи "Интер"га 2018 йилда "Расинг" клубидан ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар