UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  1 19:40Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1 (Матнли трансляция)  21 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  2 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  65 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  5 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18

"Барса" учун Неймардан кўра Лаутаронинг трансфери муҳимроқ Янгиликлар

"Барса" учун Неймардан кўра Лаутаронинг трансфери муҳимроқ

“Интер” ҳужумчиси “Барселона”га ўтишга яқин.

Diario Sport хабарига кўра, агар футболчи Испания чемпионатига ўтишни маъқул кўрса, у “Реал”ни эмас, “Барселона”ни танлайди. Аммо каталонияликлар футболчининг АПЛга кўчиб ўтишидан хавотирда.

“Манчестер Сити” ва “Челси” футболчининг  трансфери борасида Италия клубига таклиф жўнатишга тайёр туришибди. Аммо “Барселона” вакиллари футболчи уларнинг жамоасига келишига ишонишмоқда. 

“Барселона” президенти Жозе Бартомеунинг фикрича, жамоа ҳужум чизиғига юлдуз футболчи керак. Клуб Лаутаро ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарга қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда Лаутаронинг трансфери “Барселона” учун Неймарникига қараганда муҳимроқ. Ҳар иккала футболчини сотиб олиш учун клубда маблағ етарли эмас. Аргентиналик футболчининг клубга ўтиш эҳтимоли юқорилиги шундаки, унинг трансфери борасидаги музокара Неймарникига қараганда енгилроқ кечиши аниқ.

Мартинес билан музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда. Лаутаро фаолиятидаги навбатдаги қадамни ташлаш ниятида ва у Италияни тарк этмоқчи. У “Барселона”да Месси билан тўп тепиш ниятида. 

Масаланинг молиявий томонини томонлар ҳали муҳокама қилишгани йўқ. Коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар вазиятни бироз секинлаштирди. Лаутаро Каталония клубидан статуси учун мос таклиф кутаётгани аниқ. Маълум бўлишича, март ойида музокаралар борасида томонлар бир тўхтамга келиши кутилаётганди. Аммо коронавирус вазиятни ўзгартириб юборди. 

Лаутаронинг вакиллари “Сити” ва “Челси” билан ҳам гаплашиб олишган. “Барселона” ҳам бундан хабардор. Аммо футболчининг мақсади Премьер лигада тўп тепиш эмас.

“Интер” ҳам футболчининг қарорига ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда. Аммо унинг  товон пули 15 июлга қадар 111 миллион евродан кам бўлмайди. 

“Барселона” томонининг фикрича футболчининг товон пули катта маблағ ва каталонияликлар Видални “Интер”га таклиф этиб, Лаутаронинг товон пулини камайтириш ниятидалар.

Жорий мавсумда Лаутаро Мартинес “Интер” сафида 22 учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика