Лапорта: "Де Йонгга қизиқаётганлар жуда кўп"
03 июл 2022 10:54
Янгиликлар
Лапорта: "Де Йонгга қизиқаётганлар жуда кўп"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячи Френки Де Йонгнинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
"Френки - дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Унга қизиқиаётган клублар жуда кўп. "Манчестер Юнайтед" бу ерда фақатгина бир ўзи эмас. Бироқ биз уни сотиб юбормоқчи эмасмиз, унинг ўзи ҳам жамоада қолишни истайди.
Гарчи имкониятларимиз чекланган бўлса-да, уни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир кўп нарса футболчиларнинг маошига бориб тақалмоқда. Айрим футболчиларга ўз даражасидан юқори маош таклиф қилиб, жамоадан олиб кетишяпти. Бу билан ишлаш керак", - деди Лапорта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар