UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  2 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  24 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  16 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин Янгиликлар

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт расман Испания терма жамоасида тўп тепиш имконини олди.

26 ёшли футболчининг фуқароликка қабул қилиниши Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган. Бугун эълон қилинган ҳужжатга кўра, у испан фуқаролигини олган.

Футболчи Францияда туғилган, аммо басклар қонига эга. У профессионал фаолиятини Бильбаонинг "Атлетик" (бу клубда фақат баскларгина ўйнай олади) клубида бошлаган, "Ман Сити" 2018 йилнинг январида уни 57 миллион фунт эвазига харид қилган.

Лапорт Франция терма жамоасида умуман ҳаракат қилмаган, аммо ёшлар ва ўсмирлар миллий жамоаларида иштирок этган. Шунга қарамасдан, ФИФА унга футбол фуқаролигини ўзгартиришга рухсат берди.

Бир неча ҳафта олдин Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике мамлакат футбол Федерациясига Лапортни маҳаллийлаштириш имконини ўрганиш бўйича мурожаат қилди.

Футболчи жорий мавсум "Манчестер Сити" либосида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика