"Ланс" "Барселона"га таклиф юборди

Aslanov Jasurbek
29 янв 2024, 22:47
"Ланс" "Барселона" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга кўра, Франция клуби ҳимоячи Микаил Файени 8-9 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш учун Каталония клубига таклиф юборган.

Олдинроқ каталонияликлар 19 ёшли сенегаллик борасида барча таклифларни рад этишган эди.

Файе 2023 йилнинг ёзида "Барселона" сафига қўшилганди. У ҳозирча асосий жамоа сафида майдонга тушгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›