


"Ишонаманки, Ману 40 ёшгача ўйнашни эплайди. У ажойиб йигит, жаҳон даражасидаги дарвозабон. Балки тарихдаги энг кучли посбон. Одатда у доим яхши формада бўлади", – деди Лам.
Лам Нойер билан биргаликда "Бавария"да 6 муваффақиятли мавсумни ўтказган. Бундан ташқари, улар 2014 йилда Германия термаси билан жаҳон чемпионлигига эришишган.



