UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  0 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  3 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2

Laligamanager.uz: Таклиф, танқид ва юксалиш Янгиликлар

Laligamanager.uz: Таклиф, танқид ва юксалиш

Laligamanager.uz сайти фаолият юритаётганига ҳам мана бир ой тўлмоқда ва шу қисқа вақт ичида ўз мухлисларига эга бўлди.

Албатта камчиликлар бўлди ва мухлислар томонидан танқид қилинди, бу эса бизга қизиқиш юқори эканлигини кўрсатади. Биз эса футбол ишқибозларига қилаётган ва қилинаётган ишларимиз ҳақида ҳисобот берамиз, чунки биз сиз билангина нафас оламиз. Улкан лойиҳани ўз ватанимизда синовдан ўтказмоқдамиз. Чунки, мабодо хатолар бўлса юртдошларимиз кечиради. Бизда эса хатолар йўқ, биринчи ва иккинчи тест турлар ўтказилди ва ҳеч қандай хато юз бермади ва бермайди ҳам, чунки бизни мақсадимиз жаҳонга чиқиш. Фақат шуни айтиш керакки, биз мухлислар учун бир неча янгиликлар қилдик.

Уларнинг супер сардорлари мабодо ўйнамай қолса уларга ўринбосар тайинладик ва улар сардорлари учун сарфлаган фишкага куйиб қолмайдилар. Натижада биринчи ва иккинчи тест турларда ўринларнинг ўзгариши туфайли баъзи мухлисларда норозилик пайдо бўлди, бунинг сабаби эса сардорлар ва автоўзгартириш бироз кеччикганлигида эди. Бу ҳолат 3-турдан бошлаб юз бермайди. Биз сизга шуни айтишимиз мумкинки, мақсадимиз улкан экан, ўйиннинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигига кафолат берамиз. Кутилаётган ўзгаришлар: Биз барча бўлимларни хатосиз ишга тушириб олдик, эндиги мақсадлар барча бўлимларни юқори сифатда ва кенг маълумотлар базаси билан сизни баҳраманд қилиш. Яъни трансферлар, менинг жамоам, очколар бўлимларини мукаммал кенг маълумотлар базасида ишлашини таъминлаш. Сизларга жамоани қулай шакллантириш учун сcоут бўлимини яратдик, унда сўнгги янгиликлар бериб борилади.

Баланс тизмида сизга қулай ва арзон бўлиши учун захира балансни киритдик. Сиз дўст таклиф қилиш орқали захира учун 50 танга туширасиз ва асосий балансни тўлдирганингизда унинг 50% миқдорида асосий балансингизга тушади. Октябр ойидан эса бизни тубдан ўзгарган ва энг мукаммал дизайнимиздан баҳраманд бўласиз. Футбол англияда пайдо бўлди, Бразилияда ривожланди, испанияда юқори чўққига чиқди, Ўзбекистонда эса уни бошқаришади. Шундай экан дунёнинг энг кучли чемпионатларидан бири ЛаЛиганинг энг кучли футболчилари фақат сизнинг жамоангизда, сиз учун тўп сурсин. Laligamanager.uz сизнинг энг севимли ҳоббийингиз бўлиб қолиши учун биз қўлимиздан келганини қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг қадрли мухлис!

Laligamanager.uz: Мавсумдаги биринчи совринли лигага марҳамат!

www.laligamanager.uz – Испания чемпионатига бағишланган виртуал футбол сайти. Жамоа тузинг ва қимматбаҳо совғалар эгасига айланинг. Энди Месси ва Роналду бита жамоада ўйнай олади! 

www.laligamanager.uz сайти "Shernur Pro Manager" компаниясига тегишли. Сайт бўйича барча саволлар билан қуйидаги рақамга мурожаат қилинг: +998916510524

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика