ЛаЛига. Якшанба куни Луис Суаресга соврин топширишади

Aslanov Jasurbek
9 ноя 2018, 17:28
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес якшанба куни ЛаЛигадан соврин қабул қилиб олади.

Испания чемпионати расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, уругвайлик форвард октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. У ўтган ойда 4та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Суарес октябрь ойидаги "Эл-Классико"да "Реал" дарвозасини уч марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia