UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  47 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  3 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  11 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

ЛаЛига. "Валенсия"нинг биринчи ғалабаси, Мессисиз "Барселона" ва Мадрид дербисидаги посбонлар қаҳрамонлиги (7-тур шарҳи) Янгиликлар

ЛаЛига. "Валенсия"нинг биринчи ғалабаси, Мессисиз "Барселона" ва Мадрид дербисидаги посбонлар қаҳрамонлиги (7-тур шарҳи)

29-30 сентябрь ва 1 октябрь куни ЛаЛиганинг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу баҳслар кутилган ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.


"Валенсия"нинг илк ғалабаси

"Кўршапалаклар" ЛаЛиганинг 7-туригача бирорта ғалабага эриша олишмади. "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда ҳам уларнинг ғалабасиз серияси давом этиши мумкин эди... Ўйиннинг 36-дақиқасида Кевин Гамейро Денис Черишевнинг чап қанотдан узатган тўпини голга айлантирди. Учрашувда кичик устунлик "Валенсия" томонда эди. 67-дақиқада "Реал Сосьедад" пенальти ишлаб олди. Виллианнинг 11 метрдан берган зарбаниси "кўршапалаклар" дарвозабони Нето қайтаришга муваффақ бўлди ва ўз жамоасининг Испания чемпионатидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ушбу ғалабадан сўнг "Валенсия" турнир жадвалида 2 поғона юқорига кўтарилди (16дан 14-ўринга).


Мессисиз "Барселона"

Каталония клуби Испания чемпионатининг 7-турида Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши ўйнади. "Камп Ноу"даги баҳс мезбонлар сардори Лионель Мессисиз бошланди. Эрнесто Вальверда Мессига дам олиш имкониятини бермоқчи эди, аммо унинг режалари ўзгариб кетди. 41-дақиқада Оскар де Маркос ҳисобни очди ва каталонияликларни шошириб қўйди. Леосиз ўйнаётган Каталония клуби ҳужумлари охирига етмай қолаётган эди. Ҳисоб тенглашавермагач, кўк-анорранглилар устози иккинчи бўлимда Мессини майдонга туширишга мажбур бўлади. Леонинг сай-ҳаракатлари билан бир нечта хавфли ҳужум ташкил этилди, аммо уларнинг бор-йўғи биттаси гол билан якунланди. Мунир Эл Хаддади Месси узатмасини дарвозага тўғирлаб, ҳисобни тенглаштирди ва баҳс дуранг билан якун топди. Қизиқ факт: Лионель Месси соқолини олиб ташлаганидан бери "Барселона" ғалаба қозона олмаяпти. Ушбу баҳсдан кейин аргентиналик форвард ўз жамоаси ҳимоясини танқид қилди. Бир кун ўтиб эса Херард Пике Мессини испан ОАВ билан мулоқот қилмасликда айблади. Каталония клубидаги муаммолар сони ошиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси мураббий истеъфосига олиб келиши мумкин.


Мадрид дербисидаги посбонлар қаҳрамонлиги

"Реал" ҳамда "Атлетико" ўртасидаги сўнгги 3та Мадрид дербиси дуранг билан якунланган эди. Бу жамоаларнинг навбатдаги баҳсида ҳам муроса кўчаси танланди. Учрашувнинг бош қаҳрамонлари дарвозабонлар бўлди. Иккала жамоа ҳам гол уриш учун жуда қулай имкониятларга эга бўлди. Диего Коста ва Антуан Гризманн "Атлетико" собиқ посбони, айни дамда "Реал" шарафини ҳимоя қилаётган Тибо Куртуа билан бирга-бир чиқди. Ҳар сафар бельгиялик футболчи рақибларининг гол уришига тўсқинлик қилди. Ян Облак ҳам ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шундай қилиб, "Реал" кетма-кет иккинчи марта "Барселона"нинг очко йўқотишидан фойдалана олмаяпти.



ЛаЛига. 7-тур натижалари


Турнир жадвали


ЛаЛига тўпурарлари


ЛаЛига ассистентлари

Лионель Месси ("Барселона") - 4та

Жони ("Алавес") - 3та

Антуан Гризманн ("Атлетико") - 3та

Макси Гомес ("Сельта") - 3та

Хесус Навас ("Севилья") - 3та


Тур рамзий терма жамоаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика