ЛаЛига клуби "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олишга яқин
12 авг 2019 00:20
Янгиликлар
ЛаЛига клуби "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олишга яқин
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Эляким Мангаля жамоани тарк этишга яқин турибди.
28 ёшли футболчи ижара асосида фаолиятини «Валенсия»да давом эттириши мумкин. Goal нашрининг маълумотига кўра, томонлар келишувнинг охирги босқичида.
Мангаля жорий йилнинг мартида «шаҳарликлар» билан шартномани узайтирганди. У клуб сафида охирги марта ўтган йилнинг февралида майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 2016/17 йиллар оралиғида ҳам «кўршапалаклар» сафида ижара асосида ўйнаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар