UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  8 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  5 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4

ЛаЛига. Каталония дербиси ёки бугунги ўйинлар ҳақида (превью) Янгиликлар

ЛаЛига. Каталония дербиси ёки бугунги ўйинлар ҳақида (превью)

Кеча, 23 февраль куни "Депортиво" ҳамда "Эспаньол" ўртасидаги учрашув ЛаЛиганинг 25-тур ўйинларига расман старт берди.

Турнинг илк баҳсида ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очко билан чекланишди. 25-турнинг бугунги учрашувлари ҳақида тўхталамиз.


25 февраль. 17:00. "Сельта" - "Эйбар"

ЛаЛиганинг сўнгги турида "Сельта" кутилмаганда мағлуб бўлди, бунинг устига йирик ҳисобда. Аммо футболчилар савияси, уйдаги ўйинлар натижасига кўра, "Сельта" бу баҳсда фаворит. Унсуэ жамоаси рақибнинг позицион ҳужумларига эътибор бермайдиган клублар билан яхши ўйнайди ва ўз имкниятини топа олади. Бироқ "кельтлар" дарвозасини қуруқ сақлай олишига ишониш қийин. "Сельта" жорий мавсум фақат 5та учрашувда гол ўтказмасдан учрашувни якунлаган.


20:15. "Реал" - "Алавес"

Кўчирилган 16-тур баҳсида "Леганес"ни мағлуб этган "Реал" турнир жадвалида "Валенсия"дан ўтиб кетди. Франциялик мутахассис Зинедин Зидан аввалги ўйинда ротация туфайли асосий таркиб футболчиларига дам берди ва навбатдаги ўйинда улар ишга киришиши аниқ. "Реал" аста-секин ўз формасини тикламоқда, Зидан шогирдлари сўнгги 6та ўйинда 26та гол уришга муваффақ бўлди ва ўртача ҳар бир учрашув кўрсаткичи 4,33тага тенг.  Бу ерга ПСЖ дарвозасига урилган 3та голни қўшиш мумкин...


22:30. "Леганес" - "Лас-Пальмас"

"Реал"га қарши баҳсда Мадрид ёнидаги шаҳарча жамоаси марказий ҳимоячиси 6-дақиқада ҳисобни очган бўлсада, "Леганес"нинг муваффақиятига ишониш қийин эди. "Қироллик клуби" билан муносиб ўйин кўрсатган "Бутарке" стадиони эгалари бу турда аутсайдерлардан бирини қабул қилишади.

"Лас-Пальмас" ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Хонатан Виерани сотишга қарор қилди. Хитойликлар у учун 25 млн. евро тўлашга рози бўлишди. Бу клуб учун рекорд бўлсада, ЛПнинг натижалари салбийлашмоқда.


00:45. "Барселона" - "Жирона"

Кўк-анорранглилар Испания чемпионатининг сўнгги турида "Эйбар"ни қийинчилик билан мағлуб этишди. Аммо асосийси уч очко қўлга киритилди. Клуб чемпионатда 31та учрашувда мағлуб бўлмай, ўз рекордини такрорлади. Чемпионат рекорди "Реал Сосьедад"га тегишли (1979-1980 мавсумда 39та мағлубиятсиз ўйин), уларга етиб олиш учун ҳали кўп ишлаш керак. Жорий ҳафтада "Барселона" "Челси" билан учрашув ўтказди ва мазкур ўйинда футболчилар катта куч сарфлашгани аниқ. ЛаЛига гранди 3 очкони қўлга киритиши мумкин, аммо "Жирона"га қарши ўйин осон ўтмайди.


Бугунги ўйинларни қайси каналлар кўрсатади?

17:00. "Сельта" - "Эйбар"

20:15. "Реал" - "Алавес" - Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Узрепорт, Матч ТВ

22:30. "Леганес" - "Лас-Пальмас"

00:45. "Барселона" - "Жирона" - Матч ТВ. ФУТБОЛ 3, Матч ТВ, Футбол ТВ


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика