ЛаЛига гигантлари мағлуб бўлган турни Каталония клуби стадионидаги ўйин якунлаб беради

Aslanov Jasurbek
27 сен 2018, 15:37
Бугун, 27 сентябрь куни ЛаЛига 6-турининг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади.

Кечаги учрашувларда Испания чемпионатида етакчилик қилаётган икки жамоа омадсизликка учради.


"Леганес" - "Барселона"

"Бутарке" стадионидаги учрашув Каталония клубининг устунлиги билан бошланди. Мессининг узатмасидан сўнг Коутиньо ажойиб зарба билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошларида "Леганес" футболчилари рақибнинг тинчини бузишди ва 2 дақиқа ичида 2та гол уриб, ЛаЛига чемпионларини шошириб қўйишди. Иккинчи голда қўпол хато қилган Пике жамоанинг мағлубиятига асосий сабабчилардан бири бўлди. Кўк-анорранглилар баҳснинг қолган қисмида гол ура олишмади ва мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилишди.


"Атлетик" - "Вильярреал"

Ушбу ўйиннинг асосий воқелараи иккинчи бўлимда бўлиб ўтди. "Сариқ сувости кемаси" вакили Пабло Форналс 65-дақиқада ҳисобни очди. Ушбу гол меҳмонларга куч берди ва қолган 30 дақиқа ичида яна 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Ушбу йирик ғалаба "Вильярреал"га турнир жавалида 8-ўринга кўтарилишга имкон берди.


"Валенсия" - "Сельта"

Жорий мавсум ЛаЛигада бирорта ғалабага эришмаган "кўршапалаклар" 6-турда ғам ўз масқадларига эриша олишмади. Биринчи бўлим ўрталарида Миши Батшуайи ҳисобни очган бўлсада, баҳснинг сўнгги дақиқаларида Яго Аспаснинг урган голи мезбонларга Испания чемпионатида ғалаба таъмини ҳис қилишга имкон бермади. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.


"Севилья" - "Реал"

6-турнинг марказий учрашуви "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтди. Деярли 41 минг мухлис сиғадиган аренани тўлдирган маҳаллий ишқибозлар уйга яхши кайфиятда қайтишди. Хулен Лопетеги қўл остидаги "Реал" биринчи бўлимнинг ўзида 3та гол ўтказиб юборди. Мезбонларнинг қарши ҳужумлари бу голлар урилишига замин яратди. Иккинчи бўлимда иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо тайм голларсиз якунланди. "Қироллик клуби" "Барселона"нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади, "Севилья" эса турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди.



Бугун ЛаЛиганинг 6-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар бўлиб ўтади.


"Алавес" - "Хетафе"

Мавсумни яхши бошлаган "Алавес" ўз уйида "Хетафе"ни қабул қилади. Турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган мезбонлар ҳозирча ўз майдонида мағлуб бўлмаган. "Хетафе" эса меҳмондаги 2та учрашувда 1та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этган. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.


"Вальядолид" - "Леванте"

Ушбу баҳсни аутсайдерлар жанги десак ҳам бўлаверади, чунки бу жамоалар ЛаЛиганинг энг кучсиз 5та жамоаларидан ҳисобланишади. "Вальядолид" ҳозиргача уйида 2та учрашув ўтказган бўлсада, бироқ уларнинг бирортаси жамоага очко келтирмаган. "Левенте" эса об-ҳаво жамоа. Гоҳида кучли жамоаларга етарлича муаммо туғдиради, баъзида эса ўз уйида ўртамиёна жамоаларга имкониятни бой беради.


"Жирона" - "Бетис"

6-турни якунлаб берадиган баҳс Каталонияда бўлиб ўтади. "Жирона" жорий мавсум ЛаЛига етакчи жамоаларининг бош оғриғига айланмоқда. Бу клуб 5-турда "Барселона"нинг уй стадиони "Камп Ноу"да дуранг қайд этди. Ундан аввалги баҳсларда эса "Сельта" ва "Вильярреал"ни таслим этди. "Бетис" эса бу мавсум 5та учрашувнинг 3тасида дуранг қайд этди. Аммо улар "Реал"ни таслим этган "Севилья"дан 3 очко олишганини эсдан чиқармаслик лозим.


ЛаЛига, 6-тур. 27 сентябрь

23:00. "Алавес" - "Хетафе"

23:00. "Вальядолид" - "Леванте" (Матч ТВ. ФУТБОЛ 3)

01:00. "Жирона" - "Бетис" (Матч ТВ. ФУТБОЛ 3)

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›