«Лацио» устози Пиоли «Рома»дан учралган мағлубиятдан сўнг ишдан кетди
04 апр 2016 08:18
Янгиликлар
«Лацио» устози Пиоли «Рома»дан учралган мағлубиятдан сўнг ишдан кетди
«Лацио» ўз бош мураббийи Стефано Пиолини истеъфога чиқарилгани ҳақида расмий хабар берди.
Раҳбарият кеча бўлиб ўтган Рим дербисида «Рома»дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг (1:4) шундай қарорга келган.
Яқин орада «Лацио» бош мураббийи ўрнида клуб собиқ ҳужумчиси Симоне Индзаги иш бошлайди.
Фикрлар