

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Рим клуби келаси ҳафта 27 ёшли албаниялик футболчининг трансферини эълон қилади. Ўйинчининг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланади.
Хюсай 2015-2021 йиллар давомида "Наполи"да ўйнади. 30 июнда унинг неаполликлар билан тузган шартномаси якунига етди.
Футболчи ўтган мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

