"Милан" "Наполи" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
28 мар 2021
"Милан" "Наполи"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эльсеид Хюсайни нишонга олмоқда, деб хабар берди "Football Italia".

Нашрнинг ёзишича, "россонерилар" албанияликни келаси йил ёзда, у эркин агентга айлангач, сотиб олишга тайёр.

27 ёшли Хюсай 2015 йилдан буён "Наполи" шарафини ҳимоя этиб келмоқда. У жорий мавсум 20 та ўйинда 2 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia