“Лацио” “Интер”дан Эрнанеснинг трансфери учун 20 миллион евро сўради
21 янв 2014 10:15
Янгиликлар
“Лацио” “Интер”дан Эрнанеснинг трансфери учун 20 миллион евро сўради
“Интер” Эрнанеснинг трансфери бўйича “Лацио” билан музокара олиб боришни давом эттирмоқда.
Римликлар 28 ёшли Бразилия терма жамоаси ўйинчисини 20 миллион еврога сотишга тайёр, деб хабар беради Sky Italia.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум Италия чемпионатининг 16 та ўйинида майдонга тушган ярим ҳимоячи 3 та гол ва 1 та голли тўп узатишни амалга оширган.
Фикрлар