

Унинг сўзларига кўра, Ла Лига келаси мавсумни 12 сентбярдан бошлаш борасида иш олиб бормоқда. Тебас шунингдек жорий мавсумдаги рестарт 11 июндан бошланиши эҳтимоли катта эканлигини айтди.
"Яратганнинг ёрдами билан мавсумни 11 июндан давом эттирамиз. 130дан ортиқ инсон рестарт учун меҳнат қилишмоқда. Келаси мавсум 12 сентябрда бошланади", - дейди Тебас.
Олдинроқ, 11 июнда "Севилья" ва "Бетис" жамоалари ўртасидаги ўйин билан Ла Лигага рестарт берилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.



