UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  1 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  30 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди

Ла Лига 4-тур доирасидаги "Реал Мадрид" — "Бетис" ўйини якунланди.

"Реал Мадрид" — "Бетис" 2:0

Гол: 1:0 – 67 Мбаппе, 2:0 – 75, пенальти Мбаппе.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 65), Рюдигер, Милитао, Карвахаль, Себальос (Браим Диас, 65), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе (Модрич, 84), Родриго (Эндрик, 89).

Бетис – Руй Силва, Перро, Натан, Льоренте, Сабали, Вильям Карвалью (Кардозо, 57), Рока, Форнальс (Лосада, 83), Санчес (Диао, 72), Эззальзули (Хуанми, 83), Руибаль (Роке, 57).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (59), Карвахаль (65).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Бетис" кўпчилик бўлиб тезкор қарши ҳужумдан фойдалана олмади.

84. Мбаппе захирага олинди, Модрич майдонга тушди.

75. ГОЛ! Мбаппе Винисиус ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди. Франциялик ҳужумчи марказни нишонга олди, "Бетис" дарвозабони эса ўзидан ўнг томонга ташланди.


73. Винисиус рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда йиқитилди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат эканлигини қайд этди. Ҳакам ВАР монитори ёнига келиб вазиятни томоша қилди ва пенальти белгилади. 

69. ГОЛ! Зарбалари дарвозага қадар етиб бормаётган Мбаппе Вальвердининг супер пасидан сўнг рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда Ла Лигадаги дебют голини урди!


64. Хавфли вазият! "Бетис"нинг ҳужумини мезбонлар қийинчилик билан бартараф этишди.

63. Винисиуснинг пасидан сўнг Мбаппе чап оёқда зарба йўллади, яна тўп дарвозагача етиб бормади, ҳимоячилар уни зарарсизлантиришди.

60. Роканинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Куртуа эгаллаб олди.

59. Винисиус ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

58. Эззальзули қарши ҳужумда Куртуа дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди, тўп дарвоза тўрининг ён бурчагига тегди.

56. Родригонинг кучли зарбасини Руй Силва қайтарди.

54. Зарба бериш навбати меҳмонларга келди. Куртуа ўз ўрнида.

52. Винисиуснинг паси рақиб жарима майдонида "Бетис" ҳимоячисининг қўлига тегди, бироқ ҳакам қўл танага ёпишиб турганини қайд этди.

50. Хавфли вазият! Мбаппе рақиб жарима майдонида бўш дарвозани ишғол қила олмади, бу вазиятда ўзини оқлаш учун бахтига ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Родригонинг рақиб жарима майдонида чап оёқда тепган тўпи дарвозанинг ён томонига тегди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Эззальзули рақиб жарима майдонида Родригони алдаб ўтди, бироқ Карвахалдан ўтиб кета олмади.

39. Хавфли вазият! Мбаппе–Винисиус тезкор комбинацияси натижасида франциялик футболчи якуний пасга улгура олмади.


38. Мбаппенинг чап қанотдан йўлланган навбатдаги зарбасига яна рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

34. Мбаппенинг рақиб жарима майдони ичида зарба беришига Льоренте йўл қўймади.

31. Футболчиларни чанқоқларини бостириб олишди.

28. Мбаппе яна рақиб жарима майдонида тўпни олдириб қўйди.

24. Хавфли вазият! Мбаппенинг жарима майдони ичидан дарвозанинг узоқ бурчаги томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.


24. Вальвердининг зарбасини Руй Силва иккинчи уринишда эгаллаб олди.

20. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Милитао бош билан зарба йўллади, Силвадан қайтган тўпга яна зарба йўллаган мадридликлар ҳимоячиси иккинчи уринишда адашди.


19. Вальвердининг рақиб жарима майдонига узатмасини меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди. 

15. Мбаппе рақиб жарима майдонида тўпни Натанга олдириб қўйди.

11. "Бетис" қисқа вақт ичида иккита хавфли вазият содир этди, бири зарба биланякунланган бўлса, иккинчисини мезбонлар ҳимоячиси бартараф этди.

7. Хавфли вазият! Карвахалнинг ўнг қанотдан сирпаниб узатган тўпига Мбаппе кўнгилдагидек зарба йўллай олмади, унга "Бетис" дарвозабони халақит бериб қолди. 

5. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда, аммо хавфли ҳужум содир этилмади.

Статистикага назар солсак, "Реал Мадрид" "Бетис"га қарши ўз майдонидаги сўнгги 7 ўйинда атиги 2 та тўп киритган. 

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика