UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  38 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  12 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

ЛаЛига. "Барселона" қайтдими? Каталония клуби меҳмонда "Реал"ни йирик ҳисобда таслим этди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" қайтдими? Каталония клуби меҳмонда "Реал"ни йирик ҳисобда таслим этди

Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Барселона" учрашуви якунига етди.

Реал Мадрид

Примера Дивизион . 29-тур

21/03/2022, 01:00

4
:
0
Тугади

Барселона

Пьер-Эмерик Обамеянг - 29', Рональд Араухо - 38', Ферран Торрес - 47', Пьер-Эмерик Обамеянг - 51'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 60017 томошабин

Бош ҳакам: Juan Martinez

45'
90'
22'  Тони Кроос
46'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
46'  Даниэль Карвахаль (Мариано Диас)
63'  Лука Модрич
64'  Начо Фернандес (Лукас Васкес)
64'  Родриго (Марко Асенсио)
82'  Эдуардо Камавинга
88'  Лукас Васкес
26'  Френки де Йонг
29'  Пьер-Эмерик Обамеянг
29'  Усман Дембеле
31'  Серхио Бускетс
38'  Рональд Араухо
38'  Усман Дембеле
47'  Ферран Торрес
47'  Пьер-Эмерик Обамеянг
51'  Пьер-Эмерик Обамеянг
51'  Ферран Торрес
71'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Мемфис Депай)
71'  Френки де Йонг (Гави)
74'  Жорди Альба
80'  Усман Дембеле (Адама Траоре)
86'  Педри (Нико Гонсалес)
86'  Жорди Альба (Даниэл Алвес)
88'  Нико Гонсалес


"Реал Мадрид" – "Барселона" 0:4

"Сантьяго Бернабеу

Голлар: 0:1 – 29 Обамеянг, 0:2 – 38 Араухо, 0:3 – 47 Ферран Торрес, 0:4 – 51 Обамеянг.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Мариано Диас, 46), Алаба, Милитао, Начо (Васкес, 63), Модрич, Кроос (Камавинга, 46), Каземиро, Вальверде, Родриго (Асенсио, 63), Винисиус Жуниор.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия, Альба (Дани Алвес, 86), Бускетс, де Йонг (Гави, 71), Педри (Нико Гонсалес, 86), Обамеянг (Депай, 71), Дембеле (Траоре, 80), Ферран Торрес.

Огоҳлантиришлар: Кроос (22), де Йонг (26), Бускетс (31), Модрич (63), Альба (74), Камавинга (82), Васкес (88), Нико Гонсалес (88).


ЛАЛИГА ЖАДВАЛИ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Сариқ карточка. Гави ва Лукас Васкеслар қўпол ўйнашди.

85. "Реал"нинг ҳужумлари фойда келтирмаяпти. Мадридликлар гол уриш учун катта куч билан ҳужумга ўтишган.

82. Сариқ карточкаЗахирадан ўйинга қўшилган Камавинга Бускетсга нисбатан ишлатган қўполлиги учун жазоланди.

80. Ўзгариш. Усмон Дембеле ўрнига Адама Траоре майдонга тушди.

78. Депай ҳам ўз ҳисобига гол ёздирб қўйиши мумкин эди, аммо унинг кучли зарбасидан сўнг Куртуа сейв ижро этди.

77. Асенсио Алабанинг узатмасини голга айлантиришга уринди, аммо зарба ноаниқ бўлди.

75. Сариқ карточка. Хорди Альба Винисиусни чалиб йиқитди.

71. "Барселона"да ўзгаришлар: Обамейянг ўрнига Депай, Де Йонг ўрнига Гави майдонга тушди.

68. Ҳисоб 0:4 кўринишида бўлса ҳам Хави шогирдларига бақириб, аниқроқ ўйнаш кераклигини айтяпти.

63. Сариқ карточка. Модрич Дембелега нисбатан қўпол ўйнади.

58. Обамейянг деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади, қанотдан узатилган ажойиб пасдан сўнг зарба берилган тўп 7 метрлик дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

52. Обамейянг гол урди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб турганди. ВАР ҳаммасини кўздан кечирмоқда. ГОООЛ! 0:4.

47. ГОООЛ! 0:3! ТОРРЕС! "Барселона"нинг супер ҳужуми Ферран Торреснинг голи билан якун топди. Ҳужумни сўз билан ифодалаш қийин, уни томоша қилган маъқул.
ВИДЕО

46. Иккинчи бўлим бошланди ва Торрес 1га1 вазитдан унумли фойдалана олмади. 

ТАНАФФУС!

45. Супер ўтган биринчи тайм якунлнди.

38. ГОООЛ! АРАУХООО! "Барселона" ҳисобни 2:0, аниқроғи 0:2 кўрнишига келтирди. Бу сафар Араухо Усмоннинг бурчакдан узатган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, фарқни оширди.

36. Винисиуссс... Бразилиялик форвард жамоасининг тезкор қарши ҳужумини голга айлантириши мумкин эди, аммо Тер Штеген ўз вақтида олдинга силжиди ва хавфни бартараф этди.

35. ЯНА ОБАМЕЙЯНГДАН ЗАРБААА... Куртадан сейв.

31. Сариқ карточка. Бускетс "Реал" қарши ҳужумга ўтмаслиги учун Милитаони "миниб" олди ва шу сабаб жазоланди.

29. ГОООЛ! ОБАМЕЙЯНГ! Пике тўпни Усмонга узатди, Дембеле эса ўз қаноти бўйлаб олдинроққа ўтиб, тўпни марказга жўнатди. Габонлик форвард эса аниқ узатмадан сўнг тўпга бошини қўйди ва дарвозани ишғол қилди.

26. Сариқ карточкаДе Йонг Кроосни тўхтатишда қўполллик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

22. Сариқ карточка. Тони Кроос Бускетсга нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

18. ЗАРБААА! Торреснинг узоқ бурчакка берган зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

14. Винисиус ўз қанотидан марказроққа ўтию, яқин бурчакка зарба берди, бироқ Тер Штеген жой танлашда хато қилмади ва тўпни эгаллаб олди.

12. ОБАМЕЙЯНГ! Габонлик форвард деярли бирга-бир вазиятдан "Реал" дарвозасига гол ура олмади. Қайтган тўпни Дембеле эгаллаб, у ҳам ўз омадини синаб кўрди, аммо бу сафар ҳам Куртуа қаҳрамонлик кўрсатди.

7. ЗАРБААА... Винисиус ўз қанотида Араухони роса "чайқади" ва тўпни орқароқдаги Вальвердега узатди, ярим ҳимоячининг кучли зарбасини Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.

5. "Реал"нинг биринчи (қарши) ҳужуми Родригонинг зарбаси билан якун топди, лекин бироз ноаниқ.

3. Кутилмаганда Пике узун пас орқали Торресни Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқариши мумкин эди, аммо Ферран тўпга ета олмади.

2. Баҳсдаги дастлабки зарба Ферран Торрес томонидан ижро этилди, аммо жуда ноаниқ.

1. Ҳакам хуштаги чалинди ва ўйин бошланди.

------------------------------------------------------------------------------------------

- Баҳс бошланишидан аввал Тибо Куртуага ЛаЛиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси учун бериладиган соврин топширилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Таркиблар пастроқда кўрсатиб ўтилган.

- Ассалому алайкум бугуннинг энг муҳим баҳсини кутиб, телевизор ва телефонлар қаршисида йиғилганлар. 

------------------------------------------------------------------------------------------

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика