UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  0 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  1 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  1 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  2 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1

Ла Лига қайтмоқда! Турни муросасиз "Севилья дербиси" очиб беради Янгиликлар

Ла Лига қайтмоқда! Турни муросасиз "Севилья дербиси" очиб беради

Ваниҳоят, яна бир топ чемпионат "уйқудан" уйғонмоқда.

Интиқиб кутганимиз Ла Лига қайтмоқда! Бизни 28-тур кутиб турибди ва уни шунчаки ўйинлардан бири эмас, Испанияда энг узоқ тарихга эга тўқнашувлардан бири Севилья дербиси очиб беради. Жамоалар қандай ҳолатда бўлмасин, турнир жадвалининг нечанчи поғоналарини эгаллаб турган бўлмасин, бу ўйин зерикарли бўлмайди. Умид қиламизки, бўш трибуналар футболчиларга салбий таъсир кўрсатмайди ва биз одатдагидек қизиқарли футбол учрашувини томоша қиламиз.


Жадвалдаги ҳолат

"Севилья" бронза медаллари учун курашни давом эттирмоқда. Сўнгги йилларда кучли учлик таркибини: "Барса", "Реал", "Атлетико" ўзгартириш ҳеч кимнинг қўлидан келмаётганини инобатга олсак, Лопетеги шоигрдлари икки ҳисса иштиёв билан ҳаракат қилишлари турган гап. Жамоа икки тақибчисини бир очкодан ортда қолдираётган бўлса, энг хавфли рақиб икки очколик масофада. Турнир жадвалидаги бундай вазиятда биргина қоқилиш ҳам қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Агар жамоа бошқа нарсаларга чалғиб қолса, ЕЧЛ йўлланмаси уёқда қолиб, умуман еврокубокларсиз қолиши мумкин. Еттинчи поғонадан "Севилья"ни беш очко ажратиб турибди.

"Бетис" бу мавсум буткул бошқа вазифаларни ҳал қилмоқда. Чемпионат якунланишига 11 тур қолган бир паллада жамоа сўнгги ўринларга ўралашиб қолди. Руби жамоаси еврокубоклар зонасидан 12 очкога ортда қолмоқда, хавфли зонадан эса 8 очко олдинда, натижада 12-поғона. "Бетис" еврокубокларга етиши қийин бўлади, лекин элитада қолиш вазифасини уддалаши ҳақиқатга яқин.


Муҳим жиҳатлар

Окампос cўроқ остида, Банега ва Нолито сафда

"Севилья"нинг ҳали ҳам охиргача ҳал этилмаган битта муаммоси мавжуд. Жамоанинг асосий тўпурари Лукас Окампос узоқ вақт жароҳат сабаб сафдан чиққанди, лекин "Бетис"га қарши тайёргарлик жараёнида жамоа билан машғулотларда иштирок этганди. Шундай бўлса ҳам жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳали ҳам Окампоснинг жисмоний ахволи аниқ эмаслигини ва футболчининг майдонга тушиш ёки тушмаслиги борасидаги қарор ўйин куни қабул қилинишини айтиб ўтди. 

"Севилья" учун яхши хабарлар ҳам бор. Нолито ва Эвер Банега ажойиб спорт формасида. УШбу ўйинчиларнинг шартномаси 30 июнь куни ўз якунига етади ва келишув ҳамон узайтирилмади. Ҳеч бўлмаса аргентиналик футболчи жамоанинг муҳим вакилларидан бири ҳисобланади. Бундай футболчининг кетиши катта йўқотиш бўлади. Кўпчилик шартнома муддати якунланаётган футболчилар, кетишини билгани учун ҳам майдонда борини бериб ҳаракат қилмаслиги, ўзини жароҳатлардан эҳтиёт қилишини таъкидлашганди. Аммо Хулен Лопетеги ҳар икки футболчи жуда тез оптимал спорт формасига кирганини ва улар ҳозир жамоадаги энг яхшилардан эканлигини, ҳеч бир футболчи "қўл учида" иш қилмаётганини таъкидлади.

Робин Гуд ролидаги "Бетис" - анъана давом этадими?

Ёдингизда бўлса, карантинга кетишдан олдин "Бетис" кутилмаганда чемпионлик учун курашаётган "Реал Мадрид"ни таслим қилганди. Ўша ўйинда "Бетис" ажойиб ҳаракат қилди ва бу мавсумдаги умумий ҳолатини кўрсатиб берди. "Бетис" икки бор "Реал"га мағлуб бўлмаслиги, "Барса"га икки ўйинда иккитадан гол уриши, ЕЧЛга интилаётган "Реал Сосьедад"ни йирик ҳисобда ютиши, "Валенсия"ни таслим этиб, "Севилья" ва "Атлетико" билан муросасиз ўйин кўрсатиши мумкин.

Бироқ ана ўша "Бетис" ҳеч уялмай Кубокда Сегунда вакилига мағлуб бўлиши, "Мальорка"дан 3та гол қўйиб юбориши, мавсумнинг икки аутсайдери "Леганес" ва "Эспаньол"ни енга олмаслиги ҳам мумкин. Кўриниб турибдики, жамоа ўзидан кучсизлардан кўра, кучлироқ рақибга қарши ўйнашни хуш кўради. Улар икки рақамда тўп тепиб, грандларга қарши ўйинда пухта тайёрлана олишади. Агар анъана давом этса, "Севилья"га осон бўлмаслиги аниқ.

"Рамон Санчес Писхуан"даги охирги икки ўйинда еттита гол. Тасодифми ёки "Бетис" душман "дарвозаси" калитини топа олдими?


Охирги ўн йилликда "Бетис" учун ашаддий рақиб майдонидаги ўйинлар ўта омадсиз кечарди. "Севилья" аксарият ўйинларда рақибидан бир бош устун бўлиб, йирик ҳисобларда зафар қучиши одат тусига кирганди. Сўнгги икки ўйинда вазият кескин ўзгарди. "Бетис" нафақат рақибга етарлича муаммо туғдира олди, балки ўйин бўйича ҳам устунликка эришди. Аввалги саккиз ўйиндаги голларни сўнгги икки ўйинда уришга муваффақ бўлдилар. Хўш, "Бетис" ўзи учун омадсиз серияни ортда қолдириб, рақиб ҳимоясидаги заиф нуқталарни топиб олдими ёки ҳамма гап жамоани тарк этиб улгурган Кике Сетьендами-ди? Буларнинг қайси бири тўғри эканлигини билиш қизиқ бўларди.

Нима бўлганда ҳам бизни энг кучли чемпионатлардан бирининг муросасиз, кескин курашларга бой беллашуви кутиб турибди. 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика