UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади"  0 00:49Артём Петросян: "Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ"  1 00:43Илёс Қурбонов: "Пенальтилар сериясида руҳият кўпроқ рол ўйнайди"  0 00:07Бразилия клуби футболчилари тўпга тегмасдан рақиб дарвозасини ишғол қилди  0 23:44Ўзбекистон кубоги. "Олимпик" — "Андижон" 0:1. Highlights   0 23:30Ўзбекистон кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган "Металлург" пенальтилар сериясида "Сурхон"га мағлуб бўлди  14 23:02"Ордабаси" колумбиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 22:45Эдерсон Саудия Арабистони клуби билан келишувга эришди  1 22:25"Андижон" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди ва кейинги босқичга йўл олди  33 21:58Инзаги Б Серия клуби бош мураббийига айланди  2 21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  18 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  1 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0

Ла Лига. "Реал" яна ғалаба қозонди. Бензема иккита пенальтидан гол ура олмади Янгиликлар

Ла Лига. "Реал" яна ғалаба қозонди. Бензема иккита пенальтидан гол ура олмади

Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.

"Осасуна" – "Реал Мадрид" 1:3 "Эль-Садар" ўйингоҳи
Голлар
: 0:1 – 12 Алаба, 1:1 – 13 Будимир, 1:2 – 45 Асенсио, 1:3 – 90 Васкес.

"Осасуна" – Эррера, Видаль, Аридане, Давид Гарсия, Хосе Анхель (Барха, 68), Рубен Гарсия (Санчес, 46), Брашанац (Роберто Торрес, 80), Мартинес (Ойер Санхурхо, 68), Монкайола, Чими Авила (Барберо, 85), Будимир.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба (Карвахаль, 46), Милитао, Начо, Себальос (Кроос, 71), Вальверде, Камавинга (Иско, 74), Васкес, Бензема, Асенсио, Родриго (Винисиус Жуниор, 90).

Огоҳлантиришлар: Камавинга (5), Брашанац (44), Милитао (60), Начо (62)


Осасуна

Анте Будимир - 13'

Примера Дивизион . 33-тур

21/04/2022, 00:30

3
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Давид Алаба - 12', Марко Асенсио - 45', Лукас Васкес - 90'

Стадион: Estadio El Sadar, 21360 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
13'  Анте Будимир
44'  Дарко Брашанац
46'  Рубен Гарсия (Мануэль Санчес)
68'  Хосе Анхель (Энрике Барха)
68'  Хави Мартинес (Ойер Санхурхо)
80'  Дарко Брашанац (Роберто Торрес)
85'  Эсекьель Авила (Барберо)
5'  Эдуардо Камавинга
12'  Давид Алаба
45'  Марко Асенсио
46'  Давид Алаба (Даниэль Карвахаль)
52'  Карим Бензема
59'  Карим Бензема
60'  Эдер Милитан
62'  Начо Фернандес
71'  Дани Себальос (Тони Кроос)
74'  Эдуардо Камавинга (Иcкo)
90'  Родриго (Винисиус Жуниор)
90'  Лукас Васкес
90'  Винисиус Жуниор


Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг!



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ўйин якунига етди. "Реал" анча асабий учрашувда муҳим уч очкони қўлга киритди. Чемпионликкача 4 очко қолмоқда.  

90+6-дақиқа. ГОООООЛ! Бензема-Винисиус-Васкес ва ҳисоб 3:1. 

90+4-дақиқа. Исконинг ўта чиройли узатмасидан кейин Винисиус бир қарашда ҳаммасини тўғри қилди, лекин тўп дарвозага боришни истамади.   

90+3-дақиқа. Милитао сал қолса бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин бўлган ҳужумчига имкон қолдирмади.  

90+2-дақиқа. "Осасуна" футболчилари пенальти сўрашмоқда. Лекин такрорий лавҳада кўриндики, тўп Начонинг танага ёпишиб турган қўлига теккан. 

90-дақиқа. Бош ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берди.

90-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Винисиус.

88-дақиқа. Искоооо... бўлмади-ку диско. Қулай имкониятда фойдалана олмади испаниялик ярим ҳимоячи. 

Бурчак зарбасидан кейин Исконинг зарбаси ўхшамай, узатмага айланиб кетди, бироқ Начо тўпга ета олмади. 

87-дақиқа. Асенсионинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирган тўп сал қолса дарвозадан жой оларди. Бунга посбон йўл қўймади. 

85-дақиқа. Шунақа Бенземани аввал кўрганмисиз? Карим баъзи вазиятларда шериклари қулайроқ вазиятда бўлса ҳам тўпни оширгиси келмаяпти. У бугун ҳам майдонни голсиз тарк этгиси йўқ.  

82-дақиқа. Бўлди, нима бўлса ҳам ўйин давом этмоқда.

Трибунадан Куртуа томон нимадир улоқтиришди шекилли.

80-дақиқа. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, шошмасликни сўрамоқда. Ҳар икки мураббий, баъзи футболчиларга ниманидир тушунтириб берди. 

78-дақиқа. Яқинда майдонга тушган Иско ҳозирги ҳужумнинг ўзида 3-4 нафар шеригига тўпни ошириб, қайта қабул қилиб олди.

Ҳисоб "Реал" учун қалтис, мезбонлар учун эса умидларга тўла бўлгани учун ҳам бизни курашларга, асаб ва жанжалларга бой 15 дақиқалик кутиб турибди чоғи. 

75-дақиқа. Анте Будимир кутилмаганда жарима майдончасига тўп билан ёриб кириб кетганди, Начо сўнгги паллада хавфни бартараф этди. 

73-дақиқа. Ўзгариш! Анча сифатли ўйин ўтказган Эдуардо Камавинга ўрнига Иско Аларкон майдонга тушди. 

Иско ҳам майдонга тушадиган кўринади.

72-дақиқа. Лукас Васкесга нисбатан фол қайд этилди. 

71-дақиқа. Ўзгариш! Себальоснинг ўрнига Кроос тушди.  

70-дақиқа. Дани Себальоснинг "томири тортиб" қолди шекилли, майдонда ётибди.   

68-дақиқа. Ўзгариш! Хосе Анхель ўрнига Энрике Баржа, Хавьер Кальво ўрнига эса Ойер ўйинга қўшилди.

68-дақиқа. Эду Камавинга зарба бериб кўрди, лекин тўп кўпроқ айланиб кетгани сабаб нишонга аниқ бормади. 

66-дақиқа. Қанотдан олдинга интилаётганда Феде Вальверде рақиб юзига уриб юборди.  

65-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда.  

61-дақиқа. "Осасуна"нинг умид учқунлари ҳамон сўнмаган, жамоа қарши ҳужумлар учун имкониятларини кутиб яшамоқда. 

Бунақаси камдан-кам бўлади. Карим Бенземада эса "тем более". 

59-дақиқа. яна ПЕНАЛЬТИ! Яна Бензема... Карим тўпни яна ўзидан чап бурчакка йўллади ва кипер яна жамоасини қутқарди.    

56-дақиқа. Дани Себальос жарима майдончаси бурчагида йиқилиб тушди. Ҳакам ҳеч нима бўлмади деди. Такрорий лавҳани кўрган ҳамкасблари ҳам унинг қарорини маъқуллашди.   

55-дақиқа. Марко Асенсио зарба бергунича рақиб футболчилари тўпни ундан олиб қўйишди. 

52-дақиқа. ЙЎҚ! Карим Бензема ўн бир метрлик нуқтадан гол ура олмаяпти!

51-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Яна Родригонинг фаоллигидан кейин "Реал" рақиб дарвозасига хавф солмоқда. Бу сафар Бензема учун пенальти.  

49-дақиқа. Анте Будимирнинг узатмаси ўзи истагандек чиқмади ва Куртуа осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Ва у Карвахалнинг қоида бузиши билан бошланди.

Ўзгариш! Иккинчи бўлимга Давид Алаба қайтмади. Унинг ўрнига майдонга Давид Карвахаль туширилди. 

Ушбу ўйин ва умуман Ла Лига ҳақида қизиқарли маълумотлар, футболчи ва мураббийларнинг фикрлари, муҳим ўйинларга превьюлар, фото ҳамда видеоматериалларни телеграм орқали кузатиб боришни истасангиз, ушбу каналга обуна бўлишни тавсия қиламиз. Энг муҳими телеграмнинг ўзида изоҳ қолдириб, бошқа мухлислар билан фикр алмашиш имконияти мавжуд.  

Бўлди, ҳакам шу паллада бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. 

45+1-дақиқа. Давид Алабага тиббий ёрдам кўрсатишлари зарур. Футболчи жамоадошлари ёрдами билангина ўрнида тура олди.  

45-дақиқа. ГОООООООЛ! Марко Асенсио яна "Реал"ни олдинга олиб чиқмоқда. Гол учун меҳмонлар Камавингага алоҳида раҳмат айтиб қўйишлари зарур. 

44-дақиқа. Огоҳлантириш! Очиқчасига фол ишлатгани учун Дарко Брашанацга карточка кўрсатилди.   

43-дақиқа. Дани Себальоснинг зарбаси яна ҳимоячига тегди.   

42-дақиқа. Тўпни йўқотгани ҳамоноқ прессингга киришган "Реал" тўпни дарҳол олиб қўйди. 

39-дақиқа. Давид Алаба узоқ масофадан зарба бериб кўрди, кипер ўз ўрнида. 

37-дақиқа. Кутилмаганда марказий зонада пайдо бўлган Асенсио ўнг оёқда зарба йўллади, лекин ноаниқ.  

35-дақиқа. Вальверде жамоадоши билан "девор" услубида ўйнаб, зарба йўллади, лекин ҳимоячининг оёғига теккан тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.  

33-дақиқа. Бугун Винисиус эмас Родриго чап қанотга тушган ва ҳозирча у анча фаол. 

32-дақиқа. ГООООООЛ! Бироқ Анте Будимирнинг алламбало голи оффсайд сабаб инобатга олинмади.  

31-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми узоқ давом этди, аммо меҳмонлар ниятига ета олмади. Анчадан буён энди ҳужумга етиб келган "Осасуна" битта келганда уч бор зарба берди, лекин ҳар сафар тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Бурчак зарбаси.  

27-дақиқа. Чими Авила жарима майдончасига кирмай зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

25-дақиқа. Родригонинг ажойиб ҳаракатларидан кейин Бенземада яхши имконият бўлганди, аммо Карим чўзиб юборди ва оқибатда тўп йўқотилди.

23-дақиқа. "Реал" яна барчасини бошидан бошлаётгандек ҳаракат қилмоқда. Худдики ўйин энди бошланди. 

21-дақиқа. Чими Авиладан ажойиб ҳаракатлар, бироқ у узатган тўпга шериклари етиб бора олишмади. 

"Осасуна" ҳеч ҳам тортинмаяпти ва имкон бўлди дегунча олдинга ўтмоқда.


14-дақиқа. ГОООООЛЛ! Бу томонни голини ёзиб бўлдик ҳамки, Анте Будимир мувозанатни тиклаб қўймоқда!

12-дақиқа. ГООООООЛ! Давид Алаба иккинчи уринишда тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Карим Бенземадан ассист! 

7-дақиқа. Родриго узоқ масофадан зарба берди, посбон Серхио Эррерадан сейв.

6-дақиқа. "Осасуна"нинг яна бир ҳужуми якунига етмай қолди.  

5-дақиқа. Огоҳлантириш! Камавинга марказга яқин ҳудудда қоидани бузди деб топилди ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

3-дақиқа. "Осасуна" бугун рақибга осон бўлмаслигини кўрсатиб қўймоқда.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

Ҳар икки клуб асосий таркиб футболчилари майдонга тушиб келишди. Ўйин бошланишига барчаси тайёр.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика