UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   2 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  27 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4

Ла Лига. "Барселона" ғалаба қозонди, лекин бу натижага осонлик билан эришилмади Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" ғалаба қозонди, лекин бу натижага осонлик билан эришилмади

Испания чемпионати 14-туридан ўрин олган "Леганес" — "Барселона" учрашувида меҳмонлар ирода намойиш эта олишди.

Биринчи бўлимда Эн-Несери гол уриб, "Леганес"ни олдинга олиб чиққан бўлса, Суарес ва Видальнинг аниқ зарбаси "Барселона"га ғалаба келтирди.

Леганес

Юссеф Эн-Несири - 12'

Примера Дивизион . 14-тур

23/11/2019, 17:00

2
:
1
Тугади

Барселона

Луис Суарес - 53', Артуро Видаль - 79'

Стадион: Estadio Butarque, 9465 томошабин

Бош ҳакам: Jaime Latre

45'
90'
12'  Юссеф Эн-Несири
12'  Роке Меса
20'  Роке Меса
61'  Оскар Родригес (Хавьер Эрасо)
83'  Кеннет Омеруо (Родриго Тарин)
83'  Роке Меса (Гидо Каррильо)
32'  Серхио Бускетс
53'  Луис Суарес
53'  Лионель Месси
57'  Серхио Бускетс (Иван Ракитич)
57'  Антуан Гризманн (Артуро Видаль)
70'  Френки де Йонг (Ансу Фати)
79'  Артуро Видаль
90'  Артуро Видаль

ЛЕГАНЕС — БАРСЕЛОНА 1:2 (1:0, 0:2)

23 ноябрь, 17.00, «Бутарке»

Гол: Эн-Несери (ассист: Меса) 12, — 1:0, Суарес (ассист: Месси) 53, — 1:1, Видаль 79, — 1:2.

"Леганес" –
Куэльяр, Бустинса, Омеруо, Сильва, Сиовас, Меса, Рубен Перес, Оскар Родригес (Эрасо, 61), Росалес, Брэйтуэйт, Эн-Несири.
Захира: Авазим, Тарин, Каррильо, Руйбаль, Арнаис, Сориано.

"Барселона" – тер Стеген, Ваге, Пике, Умтити, Фирпо, де Йонг (Фати, 70), Бускетс (Ракитич, 57), Дембеле, Суарес, Гризманн (Видаль, 57), Месси.

Захира: Нету, Морер, Араухо, Аленья.

Огоҳлантиришлар: Меса (20), Бускетс (32), Видаль (90).


ТУГАДИ. "Барселона" бугунги баҳсда қийналгани бор гап, аммо муҳим 3 очкони қўлга киритди.


— УЧРАШУВГА 4 ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ!

90. Артуро Видаль сариқ карточка олди.

85. Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! Бу бир ўйин. Ютқазса ҳам, ютса ҳам барибир ҳаммаси ўткинчи! Ўзаро ҳурматни сақлайлик! Қора рўйхатга тушиб қолиб ҳайрон бўлманг, тағин! Ўйинни кузатишда давом этамиз...

81. ГОЛ, 1:2. Видальнинг голи ҳисобга олинди. Бурчак зарбасидан кейин "Леганес" ҳимоячисининг оёғига тегиб Артурога борган тўп охири дарвозадан жой олганди.

79. "Барса" бурчак зарбасини голга айлантирди! Аммо, ҳакам VARга мурожаат қилмоқда! Кутамиз... 

77. Ҳа айтганча, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган жамоа (Шанхай СИПГ) асосий рақиби майдонида мағлубиятга учради, Моуриньо эса автобус ўйинини йўқотган кўринади>>>LIVE

73. Дўстлар ухлаб қолмадингизми??? Очиғи шундай ўйин бўлмоқдаки, иккала жамоа ҳам худди вақтимизни ўғирлашаётгандек! Одам зерикди борууу!

70. Ўзгариш. "Барселона" 17 ёшли Фатини майдонга ташлади, де Йонг олинмоқда.

66. Яхши имконияттт! Майдон эгалари чап қанотдан ташкил этган ҳужумни Рубен Перес бош билан зарбаси орқали муваффақиятли якунлай олмади.

63. Фирпо тўпни бемақсад баландга тепиб юборди. Бу узатмамиди ёки зарба?!. Бир нима дейиш ҳам қийин. 

61. Ўзгариш "Леганес" сафида: Оскар ўрнини Эрасо тўлдирди.

57. Ўзгаришлар. "Барселона". Бускетс ўрнига Ракитич, Гризманн ўрнига Видаль туширилди.

53. ГОЛ, 1:1. Ҳисоб тенглашди. Луис Суарес жарима зарбадан узатилган Мессининг совғасини "лаббай" дея қабул қилиб олди ва жорий мавсум Ла Лигадаги голлари сонини 7тага етказиб қўйди. Бу ерда мезбонлар Мессидан зарба кутишганди, Лео эса ажойиб паси орқали ҳимоячиларни шоўириб қўйди. Даража барибир билиниб турибди. Вальвердени шу футболчилар жар ёқасидан қутқариб қолишдан чарчашмаяпти.

46. Иккинчи бўлимни "Барселона" бошлади! Голлар уришни қачон бошларкин-а?!

ВАЛЬВЕРДЕ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА...

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимда каталонияликларнинг ҳужумлари ўхшамади, Мессининг паслари чиқмади. Қарши ҳужумларда майдон эгалари бир неча бор хавфли вазиятлар яратишди. Ҳисоб ўзгармади. Ҳозирча 1:0.

37. Ҳозирча Ла Лиганинг энг сўнгги ўрнидаги жамоа мусобақа пешқадамидан устун келмоқда, ҳисобда! Вальверде Ла Лигада ҳам, ЕЧЛда ҳам жамоаси билан яхши кетмоқда. Шундай туюляпти ҳаммага. Лекин, ўйин борасида "Барса" жуда ва жуда қийналаётганини кўриб турибмиз. Ҳар турда, ҳар ўйинда. Мухлислар ҳам юрак ховучлаб ўтиришга мажбур бўлишмоқда.

32. Огоҳлантириш. Бускетс жазоланди. Ҳакам биринчи бўлиб қизил карточкани чўнтагидан олганида, Серхионинг юраги қинидан чиқиб кетиии деди-куууу ўзиям!

31. Суарессссс! Яхши имкониятдан унумли фойдалана олмади. Аниқроғи, Луиснинг бош билан берган зарбасини дарвозабон Куэльяр қайтарди.

20. Меса Мессига қарши ўйинда қўпол ўйнади ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди!

16. Пике ва Бускетс нималар қилишяпти?! Уларнинг хатосини Оскар кечирди, тўп дарвозанинг ён тарафидан жой олди. Тан олайлик, Пике ҳам Бускетс ҳам қарияпти. Авваллари (5 йил олдин) улар рақиб ҳужумини "еб қўйишарди". Айни пайтда кўплаб хатолар, "қовун туширишлар" Жерар ҳамда Серхиода ҳам бўлиб турибди.

12. ГОЛ, 1:0! Мезбонлар сафида Эн-Несири дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

5. Эьтибор беринг! Бугунги учрашувда Каталония клуби 4 нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда. Месси орқароқда, Гризманн ўнг қанотда, Дембеле чапда ва Суарес ҳужум марказида!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРЛИ ФУТБОЛ ИШҚИБОЗЛАРИ! БУГУНГИ ЕВРОФУТБОЛ ОҚШОМИНИ ЛЕГАНЕС – БАРСЕЛОНА УЧРАШУВИ ОЧИБ БЕРАДИ. ЗАВҚЛАНИНГ, ОРЗУ ҚИЛИНГ, БИЗНИ КУЗАТИНГ!

УШБУ ЖУФТЛИК БУГУН НЕЧТА ГОЛ УРИШАДИ? БУНГА ЖАВОБНИ ЯҚИН 2 СОАТ ИЧИДА БИЛИБ ОЛАМИЗ!
МУАЛЛИФ: НОДИР АБДУРАСУЛОВ

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика