UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Sofascore. Отабек Шукуров "Ал Насср" билан учрашувда неча баҳо олди?  0 09:10"Металлург" собиқ мураббийи Мальдив ороллари жамоасида иш бошлади  1 08:35"Шўртан" дарвозабони легионерга айланди  1 08:05Ўзбекистонлик ҳимоячи Тожикистон совриндори сафига бориб қўшилди  0 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   77 03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  11 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  4 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  97 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  54 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1

Ла Лига. "Реал" сафарда очко йўқотди ва "Барселона" билан фарқни йириклаштириб юборди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал" сафарда очко йўқотди ва "Барселона" билан фарқни йириклаштириб юборди

Испания Ла Лигасининг 24-туридан ўрин олган "Бетис" — "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Бетис" — "Реал Мадрид" 0:0

Бетис – Браво, Сабали, Песселья, Луис Фелипе, Миранда (Абнер, 87), Руибаль (Хоакин, 87), Вильям Карвалью (Гуардадо, 80), Родригес, Родри, Перес (Луис Энрике, 71), Иглесиас (Виллиан Жозе, 71).

Реал Мадрид – Куртуа, Рюдигер, Милитао, Вальверде, Камавинга (Начо, 63), Кроос (Родригес, 87), Тчуамени (Себальос, 64), Васкес (Карвахаль, 59), Бензема, Родриго, Винисиус Жуниор.

Огоҳлантиришлар: Камавинга (25), Вильям Карвалью (45), Сабали (51), Иглесиас (51), Родриго (59), Милитао (59), Винисиус Жуниор (84).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга панжа дақиқа қўшиб берилди.

84. Ҳакам рақиб жарима майдонида йиқилган Борхага қарата "Тур, Борха, ҳалиям ётибсанми..." ишорасини қилди.

79. Учрашувни кузатиб боратганларга савол: Винисиус қайси томон фойдасига ўйнаяпти?

77. Оқсоқол Браво оқларнинг навбатдаги ҳужумини бартараф этди.

75. "Реал"нинг ҳужумлари фонограммага ўхшаб бормоқда.

69. Бенземадан кучли зарба ва Сабали оёғини ушлаб ётибди.

64. Ҳозиргина майдонга тушган Себальос шарҳловчининг мақтовидан талтайиб кетиб, тўпни олдириб қўйди.

61. Родриго яқин масофадан ўз бошини чангаллайдиган зарба йўллади.

59. "Реал"да қўшалоқ огоҳлантириш. Родриго ва Милитао вазият қаҳрамонлари.

53. Родриго ҳақиқатдан жамоапарвар футболчи. Ўзи қулай вазиятда бўлса ҳам шеригига пас беради. Аммо ҳар доим ҳам бу самара беравермайди.

51. Борха Милитаони умбалоқ ошишга мажбур қилди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

49. Браво "Браво" дейишга арзигулик сейв амалга оширди.

46. Иккинчи бўлим бошланди сўзини ёзиб бўлгунимча Куртуа сейв қилишга улгурибди.

45. Биринчи бўлимга қўшилган биринчи дақиқа якунланди.

42. Сабали "Реал" дарвозаси ортида байроқ ҳилпиратаётган мухлисига тўпни совға қилди.

37. Винисиус йиқилди ва тўп ундан чиқиб кетди. Ҳакам жарима белгиламади. Норози кайфиятдаги Вини жаҳлдор кайфиятда бир нима-бир нималар деди. Яхши гапга ўхшамади.

35. Винисиус жамоадошларининг шунча саъй-ҳаракатларини... тўп "Бетис" футболчиларида. 

32. Вальверденинг зарбасидан сўнг дарвозаси тўрининг юқори қисми додлаворди.

29. Винисиус рақибидан қочаман дея тўпни қочириб юборди.

28. Вальверденинг югуриб кетаётган чоғида зарба йўллаганини рақиб посбонининг қўлида тўп кўрганимдан кейин билдим.

25. Камавинга сариқ карточка олмагунча кўнгли таскин топмаётганди. Энди буёғига хотиржам ўйнайверса бўлади. 

22. Винисиусга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Бетис" футболчиси бошини чангиллаб, сочларини юламан деб, ерларни муштлаб бу қарорга реакция билдирди.

20. Тчуамени рақиби кийиб олган яп-янги бутсани қуллуқ бўлсин қиламан дея босиб қўйганди, ҳакам эса жарима зарбаси белгилади.

17. Сабалининг узатмасини шериги қабул қилиб олиши учун жуссаси камида Кинг Конг баландлигида бўлиши талаб этиларди. 

12. Бензема Аббос Файзуллаевга ўхшаб жарима зарбаси амалга ошира олишини исботлади, бироқ тўп йўл-йўлакай Рюдигернинг қўлига теккани учун гол ҳисобланмади. 

11. Родриго шип-шип-шип этиб, рақибларини алдаб кетиб қолди. "Бетис" футболчиси қандай қўполлик ишлатганини ўзиям билмайди қолди.

9. Куртуа раққосларга ўхшаб чиройли сакраш амалга оширди, фақат тўпни қайтариш мақсадида.

6. Камавинга бутсалари билан рақибининг пайпоғига зарар етказди. Пайпоқ ювиш осонми, янгисини оламан десангиз, палон пул, арзонини олсангиз бир ҳафтага бормайди. Шунинг учун ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

4. "Бетис" бурчаги зарбаси ишлаб олди. Ҳужумни баратараф этишда ўтган ўйиндаги сақичини ҳалиям чайнаётган Милитао бартараф этди.

1. Учрашув бошланди. Кетдик. Уйқугамас, томошага.

Бугун мезбонлар яшил-оқ, меҳмонлар эса оппоқ оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика