UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  3 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  7 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  11 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда камбэк амалга оширди! Сўнгги дақиқада урилган гол Мадридни "Барселона" устидан ғолиб қилди! Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда камбэк амалга оширди! Сўнгги дақиқада урилган гол Мадридни "Барселона" устидан ғолиб қилди!

"Барселона" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасида ўтказиладиган Ла Лиганинг 11-тур ўйини якунланди!

Ла Лига. "Барселона" - "Реал  Мадрид" 1:2

Голлар: Илкай Гюндоган 7', Жуд Беллингем 68', 90+2'

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 4. Рональд Араухо, 15. Андреас Кристенсен, 5. Иньиго Мартинес, 3. Алехандро Бальде, 32. Фермин Лопес (18. Ориоль Ромеу 72'), 6. Гави, 22. Илкай Гюндоган, 2. Жоао Канселу (27. Ламине Йамал 76'), 7. Ферран Торрес (9. Роберт Левандовски 61'), 14. Жуан Феликс (11. Рафинья 77').

Захира: 13. Иньяки Пенья, 26. Андер Астралага, 17. Маркос Алонсо, 23. Жюль Кунде, 30. Марк Касадо, 33. Пау Чубарси, 38. Марк Гулу, 39. Эктор Форт.

"Реал Мадрид": 25. Кепа Аррисабалага, 2. Даниэль Карвахаль, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди (12. Эдуардо Камавинга 52'), 18. Орельен Тчуамени, 15. Федерико Вальверде, 8. Тони Кроос (10. Лука Модрич 63'), 5. Жуд Беллингем, 11. Родриго (14. Хоселу 63'), 7. Винисиус Жуниор.

Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Диего Пинеиро, 6. Начо Фернандес, 17. Лукас Васкес, 20. Франсиско Гарсия, 21. Браим Диас.

Огоҳлантиришлар: Фермин Лопес 17', Ферран Торрес 45+2', Даниэль Карвахаль 61'

Барселона

Илкай Гюндоган - 6'

Примера Дивизион . 11-тур

28/10/2023, 20:15

2
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Джуд Беллингем - 68', Джуд Беллингем - 90'

Стадион: Estadio Olimpico Lluis Companys, 50112 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
6'  Илкай Гюндоган
17'  Фермин Лопес
45'  Ферран Торрес
61'  Ферран Торрес (Роберт Левандовский)
72'  Фермин Лопес (Ориоль Ромеу)
76'  Жуан Феликс (Рафинья)
77'  Жуан Канселу (Ламин Ямаль)
52'  Ферлан Менди (Эдуардо Камавинга)
61'  Даниэль Карвахаль
63'  Тони Кроос (Лука Модрич)
63'  Родриго (Хоселу)
68'  Джуд Беллингем
90'  Джуд Беллингем
90'  Лука Модрич
90'  Винисиус Жуниор (Лукас Васкес)


90+6. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90+4. "Барса" буёғига қандай йўл тутади?

Узатилган тўпни Модрич тўхтатиб берди, Белленгем тўпни дарвозага йўллаб, гол урди ва камбээээккк!!!

90+2. ГОЛ! Жуууууууууууууууууд Беллингеееееееееееееееееееееееем!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Хоселу Винисиуснинг узатмасини ўзига тўғрилай олмади.

87. Темп бироз тушгандек бўлди. Аммо, сўнгги дақиқалар янада "қизиса" керак...

80. Гавининг зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

79. Левандовскининг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

76. Вальверденинг зарбаси "жонли девор"дан ўтмади.

74. Мадрид жарима зарбаси ишлади. Хавфли нуқта.

71. "Реал" энди янада ўйинга хавф қўшаверади. Буёғига майдон "ёнади"!

68. ГОЛ! Беллингем тўпни узоқ масофадан дарвозага йўллади ва "михлаб" қўйди! СТОП, КЛАСИКОНИ ТЎХТАТИШ КЕРАК!

67. Орельен Тчуаменининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини тер Штеген аранг қутқарди...

65. Канселунинг зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

59. Канселу "Реал" жарима майдончасига ёриб кириб, зарба берди, аммо ноаниқ бўлди. Қўшимчасига ушбу ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

57. Крооснинг ерлатиб берган зарбасини тер Штеген ушлаб олди.

55. Ўйиннинг стадиондан туриб бевосита 50 112 нафар мухлис кузатиб бормоқда.

51. Иньигонинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди, Араухонинг зарбасини эса Кепа қайтарди!

47. Родриго ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимнинг қизиқ эпизодларидан бири:

45+2. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. Ҳозиргача "Реал" бирорта ҳам хавфли ҳужум ташкил этмади. "Барса" анчагина яхши ҳимояланмоқда. 

38. Кроос ҳаволатиб тўпни ўнгга - Карвахалга узатди, Даниэлнинг зарбаси дарвозанинг ташқи тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

32. Яна "Барса"дан ҳужум! Феликс ҳужумни бошлади, Бальде давом эттирди, уни Кроос тўхтатди!

27. Феликс катта тезликда олдинга ўтди, Карвахаль ўйин қоидасини бузмаган ҳолда тўхтатди рақибни. 

22. Рюдигернинг зарбаси ноаниқ бўлди.

21. Вини чапдан юриш қилиб тўпни марказга узатди, Вальверде якуний зарбани берди, тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

16. Фермин Лопеснинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

13. Винисиуснинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади. 

11. Тўп назорати барибир каталонияликларда қолмоқда. 

8. Буёғига Мадрид жамоаси очиқ ўйин намойиш этиши аниқ. Янада ҳужумкор футбол кўрамиз!

7. ГОЛ! Алабанинг хатосидан Гюндоган фойдаланиб қолди ва гол урди!

3. Беллингем тўпни рақибидан олиб қўйиб олдинга юриш қилди, бироқ тезлик ололмади ва ҳужумда фол ишлатиб қўйди.

2. Баҳс хотиржамлик билан бошланди. Икки жамоа ҳам тўп назоратини ўз қўлига олишга интилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизлар билан бугун Эл Класикони матнли ҳолда кузатиб борамиз! Тайёрмисиз, унда бошладик!

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика