UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  121 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2

Ла Лига. Беллингем расмий дебютида гол урган ўйинда "Реал Мадрид" "Атлетик" устидан ғалаба қозонди Янгиликлар

Ла Лига. Беллингем расмий дебютида гол урган ўйинда "Реал Мадрид" "Атлетик" устидан ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Атлетик" — "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Атлетик" - "Реал Мадрид" 0:2

Голлар: 0:1 – 28 Родриго, 0:2 – 36 Беллингем.

"Атлетик": Унаи Симон, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Лекуэ, Руис де Галаррета, Весга, Гомес (Сансет, 46), Муниаин (Гурусета, 46), Уильямс (Беренгер, 46), Уильямс.

"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Милитао (Рюдигер, 50), Алаба, Беллингем, Винисиус, Родриго, Камавинга, Вальверде, Чуамени, Фран Гарсия.

Огоҳлантириш: Муниаин (4), Вивиан (67).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Уильямс Беллингемнинг оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

83. Модрич чиройли комбинацияни чап оёқда якунлаб қўймоқчи бўлди, аммо Симон бунга йўл қўймади.

80. Мадридликларда икки ўзгариш: Хоселу ва Модрич Родриго ҳамда Винисиус ўрнига майдонга туширилди.

79. Родригонинг зарбасини "Атлетик" посбони эгаллаб олди.

76. Алаба жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Кроос тўпни олдириб қўйгач, мезбонлар ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқиб борганди.

72. Алаба "Атлетик" футболчисининг кучли зарбасини қайтариб қолди.

71. Тони Кроос Камавингани алмаштирди.

70. Виниуснинг зарбасини яна Унаи Симон қайтарди.

68. Вальвердининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

67. Вивиан Винисиусни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

67. Родриго–Винисиус комбинацияси муваффақиятли якунланиши мумкин эди, аммо 7-рақамли ҳужумли охирги пасга вақтида ета олмади.

63. Родриго Фран Гарсия томонидан узатилган тўпга ета олмади, акс ҳолда хавфли зарба йўлланиши мумкин эди.

59. Весганинг зарбаси рекошет ҳосил қилди, шу боис зарба кучи пасайди ва "Реал" посбонининг қўлига бориб тушди.

56. Мезбонларнинг жарима тўпи зарбагача етиб борди, аммо унинг кучи заиф бўлгани учун Лунинга қийинчилик туғдирмади.

53. Мезбонлар томонидан амалга оширган бурчак зарбасини мадридликлар қайтарди.

50. Милитаонинг жароҳати жиддий кўринади, унинг ўрнига Рюдигер майдонга туширилди.

48. Милитао оёғини қайириб олди. Бразилиялик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+9. Фран Гарсия қулай нуқтадан аниқ зарба бера олмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Йўқ, пенальтига тортадиган вазият эмас экан. Сабаби, Гомес дастлаб зарба йўллаб бўлганди.

38. "Реал" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Милитао Унаи Гомес зарба йўллагач, унга подкат ташлади.

36. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Беллингем бурчакдан узатилган тўпни ерга сапчитиб, дарвозабон устидан ошириб қўйди!


35. Винисиус рақибларини ажойиб алдаб ўтди ва зарба йўллади, аммо рақиб посбони ишончли ўйин намойиш этди.

33. Родриго бурчак тўпи ишлаб олди. Стандарт катта қийинчилик билан бартараф этилди.

28. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳужумни ўзи бошлаган ва ўнг қанотдаги Карвахалдан тўпни қабул қилиб олган Родриго ҳисобни очди! 


24. Алабанинг жаримадан йўллаган зарбаси тўғри Унаи Симоннинг қўлларига бориб тушди.

21. Камавинга майдон марказида қоидабузарликка йўл қўйди.

16. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

13. Мадридликлар бурчак тўпи ишлади, стандарт вазият эса ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Иккинчи уриниш Вальвердининг кучли зарбаси билан якунланди, аммо бироз аниқлик етишмади.

9. Меҳмонларнинг ҳужуми бартараф этилди. Вальверденинг пасига шериги улгурмади.

4. Муниаин ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

1. Учрашув бошланди. Илк ҳужумни мезбонлар ташкил этишди ва бурчак зарбаси ишлашди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Уйқусиз тунлар мавсуми бошланмоқда! Шундай экан, бундан буёғи еврофутболдан баҳраманд бўлишга шай бўлинг.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика