UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  6 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  160 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4

"КЮ-2015": "Бунёдкор"дан йирик ғалаба, "Спартак"дан дуранг Янгиликлар

"КЮ-2015": "Бунёдкор"дан йирик ғалаба, "Спартак"дан дуранг

"Championat.asia" ҳамда "Oreo" савдо белгиси ҳамкорлигида ўтказилаётган "Келажак Юлдузлари-2015" футбол фестивалининг иккинчи тур учрашувлари якунига етди.

Кеча пойтахтимиздаги "Mega Planet" савдо мажмуасидаги, "Mega Cinema" кинотеатрида 3D форматидаги "Махлуқлар таътилда" (Монстры на каникулах 2) мультфильмини мириқиб томоша қилган болалар, бугун "Бунёдкор" стадионининг мини футбол залида иккинчи тур ўйинларини ўтказиш учун тўпландилар.


Биринчи жуфтликда зал эгалари "Пахтакор" футболчиларига қарши майдонга тушдилар. Илк турда бир хил ҳисобда ғалаба қозонган икки жамоа иштирокидаги учрашув қизиқарли ва голларга бой бўлди. Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Сарвар Мустафоев шогирдлари танаффусдан сўнг ҳам ташаббусни ўз қўлларида ушлаб тура олдилар. Аксинча, ҳисобда ортда қолаётган пахтакорчилар олдинга чиқа бошладилар бу эса "Бунёдкор" учун қарши ҳужум қилишга айни муддао бўлди. Ҳисоб 2:1 кўриниш олганидан сўнг, ҳеч бўлмаса дурангга имконияти пайдо бўлган "Пахтакор" имкон қадар ҳужум қилишга уринди. Аммо кейинги учта гол уларнинг дарвозаларига киритилди. 38-дақиқада киритилган гол эса ҳисобни бироз қисқартирди, 5:2.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 5:2 (2:0)

"Бунёдкор": Азимов М, Икромов Х, Абдусаломов А, Турсунхўжаев, юсупов И, Эргашев Э, Исмоилов Р, Бобомуродов Ф, Болтаев О, Аҳмедов О, Назаров Акбар, Тунсунбоев А.

Мураббий: Сарар Мустафоев, Стромилов А.

"Пахтакор": Мансуров Ш, Бахтиёров М, Абдуллаев А, Ҳикматуллаев М, Атометов А, Рихсибоев С, Ли Владимир, Искандеров А, Мирафзалов А, Норбиев М, Усмонов К, Асқаров Ж.

Мураббий: Виктор Шимяков.



Гарчанд, "Спартак" асосан Тошкентда ўз номига эга жамоа бўлсада, уларни ҳеч ким бу ерда кучсиз деб айта олмайди. "Локомотив" эса энди шакилланаётган футбол мактаби. Шунинг учун ҳам бугунги ўйин қизиқарли кечишини тахмин қилиш мумкин эди. Икки жамоа посбони яхши турганлигидан дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. 

"Локомотив" - "Спартак" 0:0

"Локомотив": Сибгатулин Р, Бахтиёров Ш, Шокиров М, Аматов А, Баҳодиров К, Учқунов М, Алишеров А, Мирзаев Л, Хазигалиев А, Ашуров А, Жўраев Ҳасан, Жўраев Ҳусан.

Мураббий: Суннат Рўзиев.

"Спартак": Худойбердиев, Муроджонов М, Муроджонов М - 2, Васильев А, Баҳодиров Ж, Баҳодиров К, Икромов М, Турсунмуҳамедов С, Мирзажалилов М, Акбаров Н, Ўринбоев, Обидов А.

Мураббий: Сергей Арсланов.




Кеча бўлганидек, бугун ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиларига телефон совға қилинди. "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида Отабек Болтаев сазовор бўлган бўлса, "Локомотив" - "Спартак" ўйинида Лазиз Мирзаев энг яхши бўлди. Айнан шу футболчига бугун ўйинни кузатган мутахассислар ҳам катта қизиқиш билдирдилар.


"Akfa Olami"дан Баҳодир Ашурматов энг яхши футболчини тақдирлаяпти.


Фарзанднинг муваффақияти, ҳар қандай ота-онани хушнуд этади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика