UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  3 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  3 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  9 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0

КХДР Шарқий Осиё кубогига чиқишга яқин Янгиликлар

КХДР Шарқий Осиё кубогига чиқишга яқин

Кеча Шарқий Осиё кубоги иккинчи саралаш босқичи 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда Осиё Кубоги-2015да Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақиби КХДР терма жамоаси иштирок этаётгани ҳақида маълумот бердик.

Корейслар дастлабки турда Гонконгни 2:1 ҳисобида таслим қилишганди. Кеча эса Гуам 5:1 ҳисобида тор-мор этилди. Сўнгги тур олдидан 6 очкога эга бўлган КХДР Хитой Тайпеи билан баҳсда бир очко олишса ҳам Шарқий Осиё кубоги финал босқичига чиқади.

Маълумот учун, гуруҳда биринчи ўринни олган жамоа келгуси йил август ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Шарқий Осиё кубоги финал босқичига йўлланма олади.

Финал босқичида Хитой, Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари иштирок этишлари ҳозирдан маълум.

1-тур. 13 ноябрь
КХДР - Гонконг 2:1
Голлар:
Ри Чол Мьёнг 59, О Хьёк Чол 80 - Макки 83.

Хитой Тайпеи - Гуам 1:2


2-тур. 16 ноябрь
Гуам - КХДР 1:5
Голлар:
Кунлиффе 61 - Жонг Ил Гван 14, 72, Ри Санг Чол 85, 89, Кье Сонг Хьёк 90.

Хитой Тайпеи - Гонконг 0:1


3-тур. 19 ноябрь
Гонконг - Гуам
Хитой Тайпеи - КХДР
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика