КХДР клублари ОФК мусобақаларига қайтарилди

Narzulla Saydullayev
12 дек 2016, 13:34
Турли манбаларнинг маълум қилишича, ОФК КХДР клублари қитъа мусобақаларига қайтаришга қарор қилган.

Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

Сиёсий сабабларга кўра, 1991 йилдан бери КХДР мамлакати жамоалари клублар турнирларида иштирок этмасдан келишарди. Энди эса уларга ОФК Кубогидан ўрин ажратилди. "25 апрель" жамоаси баҳсларни гуруҳ босқичидан бошласа, "Кигванча" беллашувларни плей-офф босқичидан бошлаши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia