

21 ёшли грузиялик мавсум бошида Италия чемпионатида 4 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Кварацхелия 2022 йилнинг ёзида Батумининг "Динамо"сидан "Наполи"га ўтган эди. Ярим ҳимоячи 2019 йилдан 2022 йилгача “Рубин”да ўйнаган.



