Куйперс "Бенфика" - "Бавария" учрашувида ҳакамлик қилади

12 апр 2016, 22:35
Европа чемпионлар лигаси чорак финал доирасидаги "Бенфика" - "Бавария" тўқнашувининг жавоб учрашувида ишлайдиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди.


Португалияда бўладиган баҳсни голландиялик тажрибали ФИФА рефериси Бьорн Куйперс бошқариб боради. Унга қанотларда Сандер ван Рукел ҳамда Эрвин Зейнстра кўмаклашади. Дарвозалар ортида эса Пол ван Букел ҳамда Ричард Лисвелд ишлаши тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›