UZ

Сўнгги янгиликлар

Кутилмаган янгилик! "Интер" собиқ форварди Лаутаро Мартинеснинг кейинги клубини маълум қилди, бу "Барселона" эмас Янгиликлар

Кутилмаган янгилик! "Интер" собиқ форварди Лаутаро Мартинеснинг кейинги клубини маълум қилди, бу "Барселона" эмас

"Интер" собиқ форварди Никола Вентола Кристиан Вьери билан суҳбатда форвард Лаутаро Мартинеснинг фаолиятини "Атлетико"да давом эттиришини айтди.

"Мен сизларга бомбани айтмоқчиман: Лаутаро Мартинес "Атлетико Мадрид" клубига ўтади. Барчаси келишилган. Менга битим якунлангани ва яхшигина тўлов бўлгани ҳақида айтишди", - дейди Вентола Twitch'даги эфирда.

Лаутаро Мартинес жорий мавсум "Интер" таркибида 46та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 9та ассист қайдэ тди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Қайд этиш керакки, Лаутаронинг ҳали "Атлетико"га ўтиши борасида бирор-бир миш-миш ҳам янграмаган эди. Ҳужумчи учун сўнгги пайтларда "Барселона" ва АПЛ топ-клублари даъвогарлик қилаётгани айтилган эди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика