Куртуа яна бир футбол клубни сотиб олди
31 мар 2021 22:05
Янгиликлар
Куртуа яна бир футбол клубни сотиб олди
“Реал” кипери Тибо Куртуа "ЕМФ Логрогньо" аёллар клубини сотиб олди.
Аввалроқ эса у Испания 3-дивизиони вакили "Интернасьонал де Мадрид"нинг акциядорига айланганди.
Куртуа “Dux Gaming” компаниясининг эгаси ҳисобланади ва у авввалиги киберспортга эътибор қаратиши кўзда тутилганди. Шундан келиб чиқиб, Тибо харид қилган клублар номига “Дукс” сўзи қўшилади.
“Биз киберспортдан бошқа соҳаларга ҳам эътибор қаратдик. Аввалига бу ”Дукс Интер” бўлди, энди эса “Дукс Логроньо". Логроньода аёллар футболи ўсишига ёрдам берадиган ажойиб ғоялар мавжуд. Аёллар футболини қўллаш орқали уларнинг ривожланишига ёрдам бермоқчимиз”, дея қўшимча қилган бельгиялик.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар